Ассалому алайкум азиз биродарлар, Филиппиликларга мактубининг 4 боби 8 оятида Павлус: «Хуллас, эй биродарлар, нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар», деб эслатиб ўтади.
Ўзини тута билиш онг билан бевосита боғлиқлиқдир. Ҳикматлар китобининг 23 боби 7 оятида: «Чунки у кўнглида ўзининг фойдасини ҳисоблайди, “егин, ичгин”, – дейди-ю, кўнгли сен билан эмас»-деб айтилади.
Агар инсон Худо Каломининг ҳақиқатини ўзига тўлиқ сингдирган бўлса, унда у пок, ўзини тута биладиган ҳаёт кечиради. Забур хонишчиси шундай дейди: «Сенга қарши гуноҳ қилмаслик учун, Каломингни юрагимда сақлайман» Забур китобининг 118 боби 11 ояти.
Колосаликларга мактубининг 3 боби 16 оятида эса шундай дейди: “Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин…” Худонинг Каломи ўзини тута билиш манбаидир ва сиз уни таниб-билиш ва тадқиқ этишда тиришқоқлик кўрсатишингиз лозим.
Дунёнинг: «Бу ёққа кел, бу ерда сен роҳат ва хурсандчилик оласан», деган васвасаларига алданманг. Агар сиз юрагингизни нопок фильмлар ёки бошқа дунёвий гуноҳ ишлар билан эгалласангиз, унда ўз ҳаётингизни Худо сизни чақирган мажбуриятга тўлиқ бағишлай олмайсиз.
Мен масиҳийларнинг бутулай шубҳали машғулотларини оқлашда олға сураётган баҳоналари ва далилларини эшитдим. Лекин улардан биттаси ҳам менда таассурот қолдирмади. Биз ботқоқлик чеккасида типирчилашимиз керак эмас. Филиппиликларга мактубининг 4 боби 8 оятида бизга яхшидек туюлган нарсалар эмас, балки мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр юритишимизни гапиради.
Жамоатда ҳар бир одам бир-бири олдида ҳисоб бериши кераклиги фикри ҳақида таълим бериш жуда муҳим. Сиз хўжалик ишлари масаласи билан эмас, балки бир-бирингиз ҳақингизда ғамхўрлик қилишингиз керак.
Одамлар дастурлардан кўра, каттароқ муҳимликни намоён қиладилар. Ёмон аҳволга тушиб қолганингизда нолиманг, балки ўз юрагингизда миннатдорчиликни ривожлантиринг.
Агар сизда бу миннатдорчилик бўлмаса, унда фақат сиз ҳозир эга бўлганингиздан яхшироғига лойиқман деб ҳисоблаганингиз учундир. Аммо агар сиз лойиқлигингизга ярашасини олганингизда, унда дўзахда бўлган бўлардингиз. Юрагингизда Худо сизга берган ҳамма нарса учун миннатдор бўлишни ривожлантиринг. У ҳаётингиздаги ҳамма аччиқланиш ва норизоликни олиб ташлайди. Азизлар шу ерда мавзумизга якун ясаб сиз билан хайирлашамиз.