MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, жамоатингиз аъзоларининг барча улкан ва доимий эҳтиёжлари ҳақида Унга яъни Худовандга ёлворинг; шу билан бирга нима учун йиғилганингизни ҳам унутманг.

Касаллар, қашшоқлар, ўлаётганлар, мажусийлар, яҳудийлар ва барча унутилган, ҳамма нарсадан маҳрум қилинганлар ҳақида эсланг! Ёшлар ва қариялар, имонга келганлар ва бепарволар, содиқлар ва узоқлашганлар ҳақида эсланг!

Ўнгга ҳам, чапга ҳам қараманг, йўлингизни ҳақиқий ибодат сўқмоғи бўйича тўғрига йўналтиринг. Гуноҳкорлик ҳақида тушунишингиз ва миннатдор эканлигингиз ифодаси бутунлай чин ва самимий бўлсин.

Шундай дадиллик билан сўрангки, ундан Худовандга сўзсиз ишонишингиз ва илтижоларингизни Унинг бажаришига шубҳаланмаётганингиз кўриниб турсин. Буни айтаётганлигимнинг сабаби, кўпчиликнинг ибодати бегона томошабинда шундай таассурот қолдирадики, гўё улар уни жуда муҳим, зарур машғулот деб тан олишса ҳам, унинг фойдаси ва аҳамияти ҳақида жуда оз тасаввурга эга, холос.

Сиз шундай ибодат қилингки, сиз аллақачон ўз Худовандингизни синаганлигингиз, Унинг ёрдамининг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилганингиз ва шунинг учун яна тўла ишонч билан Унга келаётганингиз кўриниб турсин.

Ибодат қилиш учун ибодат қилинг, ваъзхонлик қилманг, ибодатингизга ваъзингизни киритманг, ибодатни бошқаларга танбеҳ бериш ва ҳозирги кунда қилаётганларидек “юрагингизни енгиллаштириш” учун ишлатманг.

Ибодат хизматларида белгиланган ибодат сўзлари қандай айтилиши ёки ўқилиши тарзидан катта васваса келиши мумкин. Кўпинча жамоат ибодатлари худди қандайдир қўчаларда айтиладиган қўшиқларга ўхшаб шошма-шошарлик ва ўта ҳурматсизлик билан бажарилади.

Муқаддас сўзлар тўтиқушнинг бекорчи гапига ўхшаб уларнинг ички маъносига бирор эътиборсиз айтилади. Кўпинча епископ жамоатнинг ҳатто шундай ибодат хизматида қатнашасанки, у ерда нафақат жамоатга келганларнинг ва олқишлаш гурухининг, балки чўпоннинг нигоҳи ҳам бутун ибодатхона бўйича аланглайди, ибодат ўқилаётганда ибодат қилаётганларнинг юраклари ўқилаётган ибодатдан узоқдалиги аниқ эшитилади.

Шунчалик сурбетларча “ғириллатиб ўтказилган” жамоатининг турли маросимларида қатнашиб, қаттиқ ғазабимиз қўзиб кетиши мумкин. Бундай маросимларда, айниқса дафн маросимларида бундай шошма-шошарлик асло ярамайди. Айниқса маросим эгаларига нисбатан хурматсизлик саналади.Бунинг оқибати эса биродарларнинг жамоатдан совиб кетишига олиб келади. Азизлар, шу жойда мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top