2:43

Воизхонлик 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ омонликда учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Ибронийларга мактубини 8 боби 10 оятини ўқиб чиқинг ва Худованд кўрсатгандек йўл тутинг.

Азизлар Каломнинг шу жойи ҳақида бир фикр айтиш мумкин: «Ваъзхонлар бунда Худованднинг ўзига тақлид қилишлари керак, имкони борича солиҳлик сирларида халққа насиҳат қилиши, имон билан яшашни унга ўргатиши ва шундан сўнггина у ўрганган нарсани ғайрат билан бажаришга, яъни уни алангалатишга ҳаракат қилиши керак.

Акс ҳолда сизнинг меҳнатингиз беҳуда бўлади. Бунга эътиборсизлик замонавий инсоният йўл қўяётган кўп хатоларнинг асосий сабабидир». Юқорида айтиб ўтганимга яна шуни қўшимча қилишим мумкинки, охирги сўзлар масиҳийлар орасида турли муаллимлар даҳшатли вайронагарчиликлар қилаётган бизнинг даврга кўпроқ тегишлидир.

Соғлом таълимот бизни турли томондан қисиб келаётган барча сохта таълимотларга қарши энг яхши ҳимоядир. Муқаддас Калом ҳақиқатларининг тўғри етказилиши, бу бизнинг тингловчиларимиз истаётган ва биздан олиши керак бўлган нарсадир.

Улар биздан Муқаддас Каломни тўғри тушунтириб берилишини кутишга ҳақи бор. Агар сиз Аюб китобининг 33 боби 23 оятида айтган «мингтадан битта мураббий фаришта» каби бўлсангиз, агар сиз Худонинг ҳақиқий элчилари бўлсангиз, у ҳолда сиз тингловчиларингизни тўлиқ қониқтирасиз.

Агар сизнинг ҳақиқатни тушунтиришингизда етарлича ибрат бўлмай қолса, у ҳолда бу жуда ёмон бўлади, шунчалик ёмон бўладики, гўё нонда умуман ун бўлмагандек бўлади.

Агар кўпгина ваъзларни ҳажм жиҳатидан эмас, уларнинг ички тузилиши пухталиги томонидан қаралса, улар фақат арзимаган сохта солиҳлик сўзамоллиги намуналарини ифодалайди.

Назаримда қуйидаги фикр жуда тўғри. Агар бирор киши астрономия ёки геология ҳақида маъруза эшитаётганда, у тез орада ўқиётган мураббийнинг тизими, дунёқараши ҳақида тўғри тушунчага эга бўлади.

Агар ваъзхонларнинг оддий турини тинглаганда, у ҳолда нафақат 12 ой мобайнида, балки ҳатто 12 йил мобайнида ҳам уларнинг илоҳиёт тизими ҳақидаги аниқ тасаввурини олмайсан.

Агар бу тўғри бўлса, у ҳолда албатта, бу афсусланиш лозим бўлган катта ёмонликдир. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top