2:40

Воизхонлик 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна соғ саломат учраша олганимидан Худовандга миннадормиз. Азиз дўстлар, Худонинг сўзи сафсатабозлар ўзларининг етти милялик этикларини кийишлари ва бир қутбдан иккинчи қутбга саёҳат қилишларига ёрдам берадиган этикнинг қулоғи бўлиб хизмат қилиши учун берилмаган!

Ваъзда турли-туманликни сақлашнинг энг яхши воситаси, бу ваъзхон ҳар бир танланган матннинг ички сир тутилган маъносига алоҳида эътибор беришидир. Маъноси жиҳатидан бир хил бўлган иккита матн мавжуд бўлиши мумкин эмас.

Улар бир-бирига сиртдан ўхшаш кўринса-да, уларнинг ҳар бирида ўзига хос ранги, тусининг алоҳида ўрни бор. Сиз ибодатингизда очилган йўлдан оғиб кетманг ва шунда сизда ҳеч қачон такрорлаш ёки материалда камчилик бўлмайди.

Ваъз худди Худонинг Ўз оғзидан чиқаётгандек бўлган пайтда, у Муқаддас Калом ҳақидаги маърузани эмас, балки Каломнинг ўзини ифодалаганда тингловчиларнинг виждонига кучли таъсир қилади.

Биз кўп нарсада Муқаддас Каломнинг илоҳий руҳланганлиги учун миннатдор бўлишимиз лозим ва мабодо бизлар бирор матнни ваъз қилишга киришсак, ўз фикрларимизга жой бўшатиш учун уни четга суриб қўймаслигимиз керак.

Агар сиз, биродарлар Муқаддас Каломнинг маъносига айнан амал қилишга кўниккан бўлсангиз, у ҳолда Муқаддас Руҳнинг Ўзи томонидан Каломда ишлатилган сўзларига ҳам амал қилишингизни тавсия қилган бўлардим.

Чунки кўпчилик ҳолатларда умумий насиҳат мавзуларига доир ваъзлар нафақат жоиздир, балки бутунлай ўринли ҳамдир, бироқ Муқаддас Каломнинг илоҳий руҳланган сўзлари баёнини ифодаловчи бундай ваъзлар фойдалироқ ва жамоатга келувчиларга кўпроқ ёқади.

Уларга айниқса энг муқаддас сўзларнинг айтиб берилиши ва тушунтирилиши ёқади. Одамлар Каломнинг баъзи ҳаммага маълум бўлган жойларидан ташқари, ҳар доим ҳам Каломнинг маъносини тушунишга, гўё ошкор қилинган ҳақиқатни кўриб чиқишга қодир эмаслар.

Муқаддас Каломнинг сўзлари тез-тез такрорланган ва тушунтирилганда, тингловчилар кўпроқ насиҳат оладилар ва эшитганлари тингловчиларнинг хотирасида яхшироқ сақланади.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етиб бормоқда. Сиз азизлар билан хайирлашиб ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам. www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top