3:01

Ваъз 134

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна радо тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли радио тингловчи, бугунги эшиттиришимиз орқали сиз азизлар билан бирлик ҳақида суҳбат олиб бормоқчимиз.

Азиз радио тингловчи биродар, бирлик бу ўз-ўзидан автоматик равишда пайдо бўлиб қоладиган нарса эмас. У ҳеч қачон йўқ нарсадан пайдо бўлиб қолмайди. Бирлик устида доимо тинимсиз ишлаш керак. Уни ўз қўлларимиз билан қуришимиз лозим. Доимо бирлик ҳақида ўйлашимиз, уни хоҳлашимиз ва энг муҳими у амалга ошиши учун биздан нимаики талаб қилинса, барчасини бажаришга тайёр бўлишимиз керак.

Азизлар, агар юрагимизда шундай хоҳиш-истак бор экан, бирликни йўқ қилувчи турли хил гаплардан ва ҳар хил қилмишлардан узоқроқ бўлишимиз керак. Чунки бундай ёндашиш бирликка путур етқашишдан бошқага ярамайди. Бирликда ҳамфикр бўлиш дегани ҳаммамиз бир хил бўлишимиз керак дегани эмас. Барчамизда ўз фикримиз бўлиши керак.

Ана шу фикрларни аҳиллик билан ҳал қилсак, буни бирлик деб айта олишимиз мумкин. Барча инсонлар ҳар хилдир. Кимдир ўз чаққонлиги биландир ажралиб турса, яна кимдир бошқалардан ўзининг донолиги билан ажралиб туриши мумкин. Инсондаги шундай ҳар хил жиҳатларнинг бир жойда мужассам бўлиши ва аҳиллик билан иш юритилиши фақатгина барака келтиради холос.

Инсон танасида турли аъзолар мавжуд. Шу аъзоларнинг ўз хизмати бор. Барчаси ўз хизматини аҳиллик билан бажаргани туфайли инсон ҳаракат қилади ва фикрлайди. Агар барча аъзо ўз билганича ҳаракатланганида эди, балки инсон парчаланиб кетиши ҳам хеч гап эмас. Шунинг учун ҳам хоҳ ишхонада бўлсин, хоҳ жамоатда бўлсин бирлик — энг муҳим омилдир.

Айниқса масиҳийлар орасидаги бирлик жуда муҳим. Худованд шуни истайди. Бизнинг мамлакатимизда “куч бирликдадир” деган гап барчага яхши таниш. Агар худди шу гапни руҳий жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, масиҳийларнинг биргаликда бўлиши шайтоннинг енгилишига олиб келади деганидир. Баъзи бир масалани ҳал қилиш давомида ҳар хил фикрларнинг пайдо бўлиши бирлик йўқ дегани эмас.

Инсон ўз хоҳиши ва фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Бундай пайтларда инсон тўғри йўлда бўлиши ва Худовандга қулоқ солиши муҳимдир. Забур китобининг 132 саноси 1 оятида шундай деб ёзилган: “Биродарларнинг иноқ бўлиб яшаши мана, қандай яхши ва қандай соз!” Келинг азизлар, барчамиз ушбу ёзилганларга амал қилган ҳолда Худовандни хурсанд қилиб яшашга интилайлик. Шу билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top