Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Шоҳ Довуд Худо унинг ҳаётида қилган мўъжизаларини англашга уринганида, фақатгина “Донолигинг мен учун жуда ажойибдир, шу қадар юксакки, мен англай олмасман”, дея олган эди. Худонинг ҳукмронлиги борлиқни шунчалар қамраб оладики, ҳатто аламли ва адолатсиз ҳодисаларни ҳам ўз назоратида сақлайди.
Биз буни тушунишимиз ва қабул қилишимиз қийин албатта, чунки биз ўзимизнинг нима тўғри, нима нотўғри экани ҳақидаги тушунчамизга асосланиб, Худонинг ишларини “ҳукм” қилишга мойилмиз.
Онгли ёки онгсиз равишда биз ичимизда шундай деймиз: “Агар мен худо бўлганимда ва ҳамма нарсани назорат қилганимда, ҳеч кимни азоб чекишига ва дардаламда қийналишига йўл қўймаган бўлардим”.
Бундай фикрлар биз Худо ҳақида қанчалик кам билишимизни ва Унга бўлган ҳурматимиз жуда камлигини кўрсатади. Ишаё бизни шундай сўзлар билан огоҳлантиради:
“Ҳаммасини ағдар–тўнтар қиляпсиз, Ахир, кулолни лойга тенглаштириб бўладими?! Наҳотки буюм ўзини яратганга: “Мени яратганинг йўқ”- деб айтса?! Наҳотки идиш кулолга: “Сен тушунмайсан”- деб айтса?!” Шубҳасиз, Худо дарддан завқланмайди, шунингдек, У гуноҳни яратувчиси хам эмас.
Бироқ, Худо Ўзининг абадиятга оид мақсадларини бажо келтириш учун дардалам бўлишига ва одамларни ноҳақлик қилишда тўхтатишга ҳокимияти бўлса ҳам, уларни бу ишларни қилишига йўл қўйиб беради. Буни ҳаворий Бутрусдан бошқа ҳеч ким яхшироқ тушунтириб бера олмайди, — деб ўйлайман, у Раббимиз Исони изтиробларини ва ўлимини тасвирлаб, шундай дейди:
“Худонинг азалий мурод-мақсади ва чексиз билимига кўра қўлингизга топширилган ўша Одамни сизлар тутиб, қонунсизлар қўли билан хочга михлатиб ўлдирдингизлар…”
Исо жон бераётганда Худо бошқа жойга қараб турмаган ёки бу Худонинг назоратидан чиқиб кетмаган эди. Худо бу ҳодисаларни доимо назоратида ушлаб турган. Масиҳнинг ўлими ва тирилиши орқали одамзотни қутқариш режаси тўлиқ амалга ошмагунча, Худо англаган ҳолда одамларни ёвузлик қилишига тўсқинлик қилмади.
Джон Пайпер бу ҳақда шундай деб ёзган: “Одамлар ўз норозиликларини Худонинг ажойиб режаларига хизмат қилмаслигига амин бўлиш учун, Худога норозилик билдириб, қўлларини юқорига кўтардилар. Ҳатто гуноҳ ҳам Худонинг мақсадларини буза олмайди. Худонинг ўзи ҳеч қачон гуноҳ қилмайди, аммо гуноҳли ҳаракатлар бўлишини ўйлаб қўйган. Хайр саломат бўлинг.