Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашганимиздан Отамизга миннатдормиз. Азиз дўстлар, агар ҳамма нарса Худо иродаси остида бўлса, худдики бизда қўрқув учун сабаб бўлиши керак эмиш.
Ҳақиқатдан ҳам, агар Худо кучини Ўз ихтиёрига кўра ё эзгулик учун, ёки ёвузлик учун ишлатса, биз кўпроқ хавфли томонда турибмиз, деб тахмин қилишимиз мумкин. Аммо бу ундай эмас.
Худо эзгуликдир. Унинг кучи доимо Унинг мукаммал севгиси билан бирга юради: “Эй Худо, бир марта айтдинг, ха, икки марта менга гапирдинг. Сен қудратли Худосан. Эй Раббий, сенинг севгинг чексиздир.
Шу боис Сен ҳар бир инсонни қилган ишларига кўра мукофотлайсан”- деб ёзилган Забур китобининг 61 боби 12 ва 13 оятларида. Азизлар, Худога бўлган имонимизнинг асоси ҳам куч, ҳам севги устига қурилган.
У бизни назорат қилибгина қолмай, буни биз учун қилади! Севги орқали Худо бизга ҳаёт беради, бизни зарур бўлган ҳамма нарса билан таъминлайди ва ҳеч қачон биздан юз ўгирмайди.
Масиҳий сифатида биз Пакер деган биродарнинг айтганларига қўшилган ҳолда шундай дейишимиз мумкин: У мени дўст деб билади, У мени севади ва бир сонияга ҳам мендан кўзларини олиб қочмайди, бир зумга ҳам мени диққатэътиборидан четда қолдирмайди, шунинг учун ғамхўрлиги бир лаҳзага ҳам заифлашиб қолмайди.
Буни билиш жуда муҳим. Худо мени Ўз севгиси билан қабул қилишини билиш ва бахтсаодатим учун мени ҳар доим кузатиб туриши бу таърифлашга тил ожиз бўлган тасаллидир.
Худонинг эзгулиги У бизни барча азоблардан сақлайди дегани эмас. Тўғрироғи, Худо биз азоб чекканда бирга бўлишини ва буларни яхшиликка ишлатишини англатади.
Худо синов ва қийинчиликларни яхшилик учун ишлатиши ҳақида бир неча мисолларни биламиз. Худо Ўз эзгулигини, кучини ва содиқлигини кўрсатган ҳолда, синов ва қийинчиликларни Ўз улуғворлиги учун ишлатишини биламиз. “Худо бизни синаш, текшириш, эзиб ташлаш билан таҳдид қилаётган қийинчиликлардан олиб ўтиш учун гуноҳ дунёсида қолдирганини кўряпмиз.
Токи қийинчиликларга сабр қилиб, Унинг бутун марҳаматини, ичимизда хамду сано ўсиб боришини кўрсатиб Уни улуғлайлик, чунки У бизни доимо қўллабқувватлайди”.
Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.