Ассалому алайкум азиз дўстлар. Энг оқил, муқаддас ва севувчи Худо илҳомлантирган Китоб бошқа китобларга кўра ахлоқий жиҳатдан мукаммалроқ бўлиши керак.
Муқаддас Китоб худди шундайдир. Тарихнинг оддий баён этилиши ҳатто болаларни ҳам уни ўқишга қизиқтиради. Шундай бўлсада, атоқли алломалар ҳақиқатнинг бор чуқур маъносига етолмайди.
Агар сиз Муқаддас Китобни 100 марта ўқисангиз, ҳар сафар илгари пайқамаган бирон-бир янгиликни топасиз. Худо инсонга Муқаддас Китоб орқали гапиришда давом этади.
Исроилга Мусо орқали берилган Қонунлар ҳар қайсиси бизнинг замонамиз одами учун долзарб ва аъло даражалидир. Асрлар давомида кўп мамлакатлар бу қонунларга амал қилиб ўз жамиятига асос солган, ваҳоланки, бу қонунлар кўҳна ўтмишда берилган бўлса ҳам.
Университетлардаги олимларнинг энг яхшилари Муқаддас Китобни адабий бойлик деб билишади. Насиҳатлар, ҳикматлар, санолар руҳлантириши, ҳаққоний тарих одамларни бугун ҳам маҳлиё этмоқда.
Яхши адабиёт умуман эга бўладиган ҳаммасига Муқаддас Китоб эгадир. Муқаддас Китобнинг мукаммаллиги, одамзод яратиши мумкин бўлган ҳамма нарсадан устиворлиги, унинг муаллифи Худо бўлганига бизни ишонтиради.
Агар жиддий, ишонарли китоб муаллиф номини кўрсатса, биз уни у ёзганига ишонамиз. Муқаддас Китоб Худони чиндан ўзининг муаллифи деб, бизга у қандай яратилганини айтади.
Тимўтийга иккинчи мактубида шундай ёзилганини ўқиймиз: «Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир».
Худди тирик суратларда кўрганидек, Муқаддас Китоб пайғамбарлари салтанатларнинг юксалиши ва қулаши, Қуддуснинг барбод бўлиши ва тикланишини ва бошқа келажак воқеаларни кўришган ва ёзиб олишган.
Пайғамбарлар кўрган ва ёзганларининг бари келажакда содир бўладиган башоратлар ёки улар ҳақидаги хабарлардир. Башоратларнинг амалга ошиши уларни Худо руҳлантирганлигидан далолатдир.
Лекин, нафақат башоратларнинг амалга ошгани уларнинг Илоҳийлигини тасдиқлайди. Муқаддас Китобнинг пайғамбарлари бағишланган хизматчи инсонлар эди, улар келажакни пул учун айтиб бермаган.
Башоратларнинг аксарияти одамларни Худонинг иродасини бузганлари учун жазо ҳақида огоҳлантирган. Башоратлар шунингдек, агар одамлар тавба қилса, ўша жазолар бекор этилишини одамларга ваъда қилган. Шунинг билан азизларбугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.