3:03

Ўтмиш кишанлари

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Одамлар сендан қандай мақсадларни кутишмоқда? Улар сенга қайси мақсадларни беришди?

Ўз мақсадингни қандай топасан? Хаётда хар хил одатларни ривожлантириб олганмиз ва ўша мақсадларга етишни орзу қиламиз. Сен ўрганиб-одат бўлиб қолган қилиқларни қанча кўп қилсанг, уларни қилиш шунча осон бўлиб кетаверади ва нихоят ўз-ўзингдан қилиб кетаверасан. Булар сен учун худди сув ичишдек, табиий бўлиб кетади. Мақсадларинг унчалик қийин бўлмайди. Ичингга солиб қўйилган хамма мақсадлар ва тинмасдан хаёлингга келаверадиган фикрлар хам яшаб туpган мухитинг орқали шаклланади. Биз яшаб турган атроф –мухитнинг махсулотимиз.

Мисол учун, қуш нима учун фазода парвоз қилади? Нега учади? Балиқ нима учун сузади? Сен уларни яшаб турган жойидан кўчирсанг улар фаолият кўрсата олмайди, яъни харакатлана олмайди. Балиқнинг жойи сув, у сувда яшаб харакатланади, уни қуруқликка кўчирсанг яшай олмайди…шунга ўхшаб сен хам ўз жойингни топ. Қаерда фаолият кўрсата олишингни топсанг, мақсадингни ва ким эканлигингни била оласан. Мана шу калитдир. Сенинг қандай одатлаpиинг ва истакларинг бор? Қандай мухитларда яшай оласан? Xaр ким ўзи қилган ишни текшириб кўрсин, ўшанда ўзгаларнинг эмас ўзи қилган ишидан хурсанд бўлади. (Гал 6:4.)

Ўзини бошқалар билан солиштириб, рақобат қилaдиган инсонлар хеч қачон мақсадларига ета олмайди. Бу мақсадларни топишга тўсиқлик қилади. Бошқалар билан ўзингни солиштира бошласанг, ичингда хасад уруғлаб кетади. Ўзингнинг ким эканлигингни яхшилаб билиб олсанг хеч қачон бошқалаp билан рақобат қилмайсан. Худо қалбингга солиб қўйган орзуларни амалга ошириш билан машғул бўласан ва ўзингни шу билан бахолайсан. Ўзингни қандай бўлсанг шундайлигингча қабул қилиб, бехавотир яшайсан, барча нотинч ва безовта қиладиган нарсалардан холи бўласан. Хозир хаётингда қандай тўсиқликлар бор?

Орқада қолганларни унутмай яшаш мақсад сари етишга тўсқинлик қилади. Каломда орқада қолганларни унутиш лозимлиги айтилган. Ўтмишда бўлган хамма нарсани поғонага олиб чиқувчи яъни юксалтирувчи қоя деб билмасанг у сен учун қабртошига айланади. Хаётингга келиши керак бўлган фаслларни кечиктиради. Хотиралар нима қилади? Улар сени ўтмишингга аср қилади. Кўзларингни кўр қилиб қўйгани учун келажагингни кўра олмайсан. Буларни қўйиб, унутиб юборсанг келажагинг очила бошлайди. Келажагимиз ёнимизда турибди, лекин кўзларимиз бошқа томонларга қараб тургани учун кўринмас бўлиб қолган. Бурилда, олдингга, тўғрига қара. Эй эътиқод қилувчи юришда давом этавер!

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top