3:26

Худонинг садоқатлиги

MP3

Лаодикиядаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Содиқ ва ҳақ Шоҳид, Худо яратган борлиқнинг Асосчиси, деб ном олган Зот шундай демоқда. (Вахий 3:14) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Бугун имон сўзининг илдизини кўриб чиқамиз. Имон сўзининг асосий нуқтаи назарини билиб олсанг унинг оддий ва осон эканлигини билиб оласан. Сенда қанча имон борлиги мухим эмас, чунки хамма имон Худодан берилган. Имоним кам ёки етарли эмас дейишинг Xудо хақида билиминг озлигини билдиради. У хохлаган ишингни бошлашинг учун етарли даражaда ёки миқдорда имон беради.

Ибодатнинг охирида омин деган таниқли сўзни кўп ишлатамиз. Омин иккита нарса эканлигини биласанми? Улардан биттаси Xудонинг Номи, бошқаси эса бирoр нарсани тасдиқлашни, розиликни, қўллаб қувватлашни билдиради. Исо Масихнинг якунланган ишини билдиради, бунинг ичига Исонинг гунохларимиз учун тўлов тўлаб, айибларимиздан фориғ қилгани киради. У бизга янгидан бошланишни берди. У барча дарду-оғриқларимизни ва хасталикларимизни хам олиб хочга михлади. Xудонинг айтган хамма сўзлари якунланган ишга қаратилган. Бунда сенинг қанча имонинг борлиги мухим рол ўйнамайди, чунки хаммаси амалга ошган. Худо буларнинг хаммасини тугатиб, бажариб бўлган сенинг ишинг фақат қабул қилиш. Омин худо Ўз Сўзини амалга ошириб бўлганидан бошқа маънони билдирмайди. Ха Xудо Ўз Сўзини амалга ошириши холос.

Бу ерда имонинг эмас Xудо айтгани учун амалга ошган, У айтганини бажо қилади. Бунга ишониб унинг фойдасини кўрамиз. Муқаддас Китобда Худо хақидаги энг буюк хақиқатлардан бири Унинг садоқати хақидаги вахийдир. Биз хамиша Xудога ишонишимиз мумкин, чунки У Ўз Сўзининг устидан чиқади, Сўзидан қайтмайди. У Сўзига содиқдир. Азалда Калом бор эди ва Калом Xудо билан бирга эди. Калом Xудо эди. (Юханно 1:1) Xудо хеч қачон Ўзининг айтган Сўзига қарши бирор иш қилмайди. Шунинг учун У хар бир авлодга садоқатлидир. Унда хеч қачон ўзгармаслик қобилияти бор. У хамиша Ўз Сўзида туради. У Ўз халқига содиқдир. Исроил халқи қирқ йил сахрода бўлди. Шароити қийин жойда яшаш хақида гапирсак буларни унутма. Худо халқига қирқ йил мобайнида содиқлигини кўрсатди, ўша йилларда Исроил халқи садоқатсизлик қилиб Унга ишонмасада Xудо садоқатини ўзгартирмади. Уларни таъминлаб турди, овқатлантириб кийинтирди. У содиқ бўлгани учун шундай қилди. Унинг таъминотини таърифлашга тиллар хам ожиз. У кеча бугун, эртага ва абадул-абад шундай ўзгармас бўлгани учун содиқдир.

Худо Ўз номига содиқ, шунинг учун У шундай деган »Ҳа, сизлар Менинг номим билан Мендан сўраган ҳар қандай нарсани бажо келтираман.» Унинг Номидаги қудратдан ўзгармай қоладиган хеч қандай вазият хам шароит хам йўқ. Исроил фарзандларини Фиръавндан қутқарган Xудо бугун сен билан. Лазарни ўлимдан тирилтирган Xудо, ха ўша Xудо сен биландир. Аввалдан бор бўлган Xудо бугун хам сен биландир. Сен Ўша Xудога ишоняпсан. У содиқдир!

Азиз дўстим, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top