3:16

Нима учун биз Худо ҳақида тўғри фикрлашимиз керак?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Менга шуни айтингчи, нима учун биз Худо ҳақида тўғри фикрлашимиз керак? Бизнинг Худо ҳақидаги тушунча ва тасаввурларимиз тўла-тўкис ҳолда ўзлигимизни ифода этади. Дунё тарихи шуни кўрсатадики, ҳеч бир халқ ўз динидан юқори бўлмаган, инсониятнинг руҳий ўтмиши эса буюклиги ўзи тарғиб қилган Худо ғоялари буюклигидан устун бўлган бирорта ҳам дин йўқлигидан гувоҳлик беради. Худога итоат қилиш пок

ва бенуқсон бўлиши ёки аксинча, имонли кишининг Худо тўғрисидаги фикрлари юксак ёки паст даражада эканлигидан қатъий назар, тубан бўлиши мумкин.

Шу сабабдан Жамоат учун энг муҳими — бу Худодир, инсондаги энг ажойиб нарса эса — унинг сўзлари ёки ишлари эмас, балки Худо ҳақидаги тушунчасидир.

Қалбимизнинг сирли қонуни бизни бевосита ўз фикр-хаёлларимизда яратилган Худо

тимсоли сари бошлайди. Бу фақатгина ҳар бир масиҳий учун алоҳида тарзда эмас, балки Жамоатни ташкил қилувчи масиҳийлар гуруҳига ҳам тегишлидир. Худо тўғрисидаги тушунчасига қараб Жамоат тўғрисида бемалол фикр юритса

бўлади. Худди шунингдек, Жамоат учун унинг Худо тўғрисида айтган фикрлари ёки Худо тўғрисида айтишни маъқул деб топмаган фикрлари жуда муҳимдир, негаки кўп ҳолларда Жамоатнинг сукут сақлаши унинг нутқига қараганда маънолироқ бўлиши мумкин. Жамоат ўзининг Худога бўлган муносабатини яшира олмайди.

Агар инсон Худо ҳақида фикр юритганида хаёлига нима келишини олдиндан етарлича тўлиқ айтиб беролганида эди, у ҳолда бу инсоннинг руҳий келажагини ишонч билан айтиб бериш имкони бўлар эди.

Агар кўп жиҳатдан эътиборга молик руҳий раҳбарларимизнинг бугунги кунда Худо ҳақида нима ўйлаётганларини аниқ билганимизда, биз эртага Жамоатнинг қаерда бўлишини маълум даражадаги аниқлик билан айтиб беришимиз мумкин эди. Шубҳасиз, ақл-идрокимизда юзага келадиган энг улуғвор фикр — бу Худо ҳақидаги фикрдир, ҳар қандай тилдаги энг салмоқдор сўз эса — «Худо» сўзидир. Фикр ва нутқ — бу Худонинг Ўз қиёфасига ўхшаш ҳолда яратган мавжудотлари учун берилган Унинг инъомидир; фикр ва нутқ Худо билан узвий боғлиқ ва Ундан ажралган ҳолда бўлиши мумкин эмас. Ва шунингдек, биринчи сўзнинг Калом бўлганлиги далили катта аҳамият касб этади. «Каломуллоҳ Худо наздида эди, Каломуллоҳ — Худо эди» (Юҳан. 1:1).

Биз Худо гапирганлиги учун ҳам гапира оламиз. Худода сўз ва фикр ажралмасдир.

Худо ҳақидаги тушунчамиз имкон қадар Худонинг асл моҳияти билан мувофиқ бўлиши биз учун жуда муҳимдир. Имонимизнинг шаклланиши Худо ҳақидаги фикрларимизга нисбатан олганда деярли аҳамият касб этмайди. Бизнинг Худо

ҳақидаги ҳақиқий тушунчаларимиз умумий қабул қилинган диний тушунчалар сарқити остига кўмилган бўлиши мумкин ва Худо ҳақидаги ҳақиқий тушунчамизни кўриш ҳамда англаб етиш учун яхши ўйлаган, саботли изланиш керак бўлар. Азизлар, Худо ҳақидаги ҳақиқий тушунчамизни кўриш ҳаммамизга насиб этсин. Бордию бу мавзуга оид савол ва фикрларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилидан фойдаланинг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Хайир азизлар, Раббимиз севгиси ва меҳри сизларни асло тарк этмасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top