3:42

Панохимиз ва қувватимиз

MP3

Худо бизнинг панохимиз ва қувватимиздир, танг ахволларимизда хамиша тайёр турган ёрдамчимиздир (Забур 45:2). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Бизнинг хаммадан буюк бўлган Xудонинг хузуридa бехатармиз. Менга ота-онасининг бағрига яшириниб олган боланинг кўриниши жуда хам ёқади. Ота-она боласи учун қўрғон бўлади. Раббимизнинг хузурида бизлар хам тасалли оламиз, У бизларни юпатади, чунки У бизнинг панохимиздир. Қўрғоннинг маъноси хаф-хатар ва офатлардан сақлайдиган жойдир. Сен бу жойда хафсиз бўласан. Хаётдаги вазиятлар Xудонинг хузуридан панох топишга мажбурлайди. Имонимиз Унинг хузурида ором олади. Уни панохимиз деб билсак, биз учун Ўзи жанг қилади. Унинг панохида ором оламиз.

Худо бизларни Ўз хузурида ва куч-қудратида ором олишимизни истайди. Қўрғонсиз инсон албатта хатарга учрайди. Сен хам қўрғонсиз эдинг, бугун Раббий сенинг панохинг, қўрғонинг ва қувватинг бўлишни истайди. Xаётингда имкониятлар камдан кам учрасада, улар сени четлаб ўтмайди. Энг мухими сен қаердан имкониятларни қидиряпсан? Имкониятлар хамиша тақдирини адо этиш пайидан юрганларга келади. Имконнинг ўзи шундай кишиларни излаб ортидан қувиб юради. Муаммолар-имкониятларни сохталаштириб кўрсатади, уларни кўришда кўр қилиб қўяди. Имкониятларни кўра олишинг учун хаёт хақидаги фикр ва тушинчаларинг бутунлай ўзгариши керак. Муқаддас Китобда имкониятларидан фойдаланиб хаётларини ўзгартирган жуда кўп инсонлар бор. Шундай пайтлар бўладики сен имкониятни қидиришинг ёки пойлаб туришинг керак бўлади. Яна имкониятлар сени кутадиган онлар хам келади.

Марк 5:25 — оятда қон кетиб юрган аёл хақидаги хикоя бор. У қўлидан келган хамма нарсани қилиб бўлган эди, лекин ахволи ёмонлашиб борарди. У жамиятдан қувилиб умидсизликда яшарди. Унга одамлар ичига кириш тақиқланган эди. У камситилган ва уят билан яшарди. Бир куни Исонинг касалларга кўрсатган мўъжизалари хақида эшитиб қолди. У ўз хаёлида »Исо менинг қишлоғимга келяпти, имкониятимдан фойдаланиб қолишим керак», — деб ўйлади. Хаётингда сенга хам имкониятлар келиб қолади, ўшанда имконларни бой бермаслигинг керак. Сен ўз ишончинг учун курашишингга тўғри келади. Қон кетиб юрган аёл орзусига етиш учун анча нарсаларни босиб, ёриб чиқиши керак эди. Унга жуда кўп нарсалар қарши ва ғов эди. Лекин бу аёл Исо яшаб турган ерига келганини эшитди, бу унинг инконияти эди. У оломон орасидан ёриб ўтиб, қонунни бузди. У хам худди мохов касалига учраган кишидек эди.

Сен хам хаётингда оломон ичида турган шу аёлдексан, ўз фурсатингни ва ёриб чиқишингни кутиб турибсан. Бу aёл босимларни ёриб чиқa олди. Бугун сен хам танқид ва қаршиликларни ёриб чиқ, уларни бир ёқли қилиб эзиб ташла. Қон кетиб юрган аёл Исонинг олдига ёриб чиққандек сен хам Исога етиш учун босимларни ёриб чиқ. У ёнидан ўтиб кетаётган Исонинг орқасидан бориб қўллари билан тегинди. Имкониятлар сендан қўлларингни узатиб, уни ушлаб олишингни талаб қилади. Сен қўлларингни узатиб, қабул қилиб олишинг керак. Энди сенинг хам фурсатинг келди. Қўлларинг билан ушлаб, ёриб чиқадиган пайтинг келди. Унинг хузурида заифлигимиз йўқолади, чунки У бизнинг қувватимиз бўлади. Бизнинг қўлимиздан келмайдиган ишнинг ўзи қолмайди, »Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан» (Филип. 4:13) Бизлар Xудодан куч -қувват оламиз. Келинглар Раббимизнинг хузурини ва куч қудраттини xaётимизга эълон қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top