Исо шаробни татиб кўргач: — Амалга ошди! — деди–ю, бошини эгиб жон берди (Юханно 19:30). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.
Исонинг инсон ва унинг мақсади хақида »Амалга ошди!» деб айтган сўзи жуда катта кучга эгадир. Амалга ошган хар бир нарса бажо бўлмай қолмайди. Худонинг ёзилган ва очиб берилган сўзи Унинг олдиндан белгиланган, тайинлаб қўйганидир. Гуллаб яшнашимиз ёки шифоланишимиз Xудонинг иродасига мосмикин ёки йўқми деб савол сўрашимизга хам хожат йўқ, чунки булар амалга ошиб бўлган. Ибодат қилаётганимизда амалга ошиб бўлган ишни ёдимизда тутишимиз керак, буни хар доим англаб яшашимиз керак. Шубхалар амалга ошган, аллақачон якунланган ишни билмаганимиз туфайли келади. Ибодат чоғи Исонинг бизлар учун тўкилган қонига юзаки қараб ўтиб кетамиз. Бу хақида тушинчаларимиз жуда хам оз. Унинг қони нимани амалга оширди? Унинг қурбонлиги орқали қандай самовий таъминотларга эга бўлдик? Худодан Унинг Каломи бўйича бирор нарса сўрасак унинг аллақачон амалга ошиб бўлганини ва бу ўзгармаслигини тушинишимиз шарт. Шу сабабдан тўлқин каби тебранмаймиз. Худо аллақачон шифолашни, барокатлашни ва гуллаб яшнатишни — режалаштириб тайинлаб қўйган. Хаммаси олдиндан белгиланиб қўйилганини билиб Xудо олдига қатъий ишонч билан келамиз ва Унинг Сўзи бўйича бирор нарса сўрасак рад қилмаслигини биламиз. У айтганларини албатта амалга оширади. Бугун жамоатда қилиниши керак бўлган кўп ишларнинг жуда оз қисмини бажаряпмиз. Қадимда жамоат ибодат уйи деб аталган, бу унинг атамаларидан бири хисобланади. Кўп кишилар алохида, якка бўлиб ибодат қилишади. Лекин ибодат шахсий ва хамкорликда йиғилиб қилинишини тушинишимиз керак. Хаётингдаги баъзи нарсалар бошқаларнинг ибодатисиз кетмаслигини билишинг керак. Ха ўзгалар сенга ибодат қилмаса улар жойидан қўзғалмайди. Хаётимда юз берган ходисалардан мисол айтиб беришим мумкин. Бир кишининг қилган ибодати орқали Xудо менга жавоб берди. Баъзан якка холда қилган ибодатларимизга жавоб олмаймиз, ўша жавоб ола олмаган ибодатларни йиғилишда бошқалар билан қилиш ўринли бўлади. Бунинг қоидаси ёки шарти сен билан келиша оладиган, рози бўладиган якдил бўлувчи кишини топишдир. Имонни кучайтиришнинг битта йўли мана шудир. Икки киши якдил бўлиб, бир фикрда, бир мақсадда бир томонга қараши керак. Раббий сенга бугун ибодат қилишинг учун кимнидир хамкор қилишига ишонаман. Ибодат қилишинг учун шерик берсин. Агар оилали бўлсанг эринг ёки хотининг ибодат қилишинг учун энг яхши шерикдир. Агар яқин дўстинг бўлса у сенга шерик бўлсин. Сен бемалол кечинмаларингни бўлиша оладиган ишончли одамни топишинг керак, чунки Xудо Ўзини номоён қила олиши учун келишиб якдилликда ибодат қилишинг керак. Бу Каломда ёзилган талаб хисобланади.
Хаворийлар китобининг 2 – бобида шогирдларнинг якдил ва хамжихатликда бўлганида Муқаддас Рух билан тўлиб тошганларини кўришимиз мумкин. Жамоатдаги ибодат грухларига қатнаш. Сен кимнингдир ёриб чиқишига хамкорлик қилишинг мумкин. Xудбинлик қилма. Исонинг айтганини қилиб Унинг уйига борайлик ва ибодат қилайлик. Ўз хаётинг ва Maсихнинг танасида Xудонинг қиладиган мўъжизаларни кўр.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.