Зотан Xудонинг Ўзи сизларнинг вужудингизга зўр таъсирини ўтказади, У Ўзининг эзгу мурод мақсадига етиб завқланиши учун, сизларни қувватлантиради ва сизларда хохишни хам харакатни хам туғдиради. (Филиппиликлар 2:13) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Xудо ичингга солиб қўйган нарсаларни дин хеч қачон юзага чиқишини истамайди. У сенга бошқа мумкинчиликларни кўрсатиши мумкин, лекин бу Xудо ичингга солиб қўйган нарсаларни алангаланишига йўл қўймайди. Xудонинг қудрати бизда ёқимли ва эзгу орзулар орқали амал қилади. Орзу орқали нима қилишимиз кераклигини тахминан билишимиз мумкин. Агар буни бошқача қилиб айтадиган бўлсак, айнан мана шуни Xудо хам истайди. Худодан келган эзгу орзуларингга хеч қачон паст назар билан қарама. Xудонинг Ўзи сенга уларни солиб қўйган.
Имон ва куч туфайли хаётинг Унинг қудрати билан тўлиб тошади. Орзулар имонингни харакатга келтиради. Раббий ичингга нималарни солиб қўйган экан- а! Булар мени хайрон қолдиради. Бу харакат қилишга чақириқдир. Сенда амал қилаётган Xудонинг қудрати билан ичингдагиларни ишга солиш вақти келди. Биз қилган орзулар хеч қачон Xудонинг қудратидан буюк бўла олмайди, яъни уларни амалга ошириш Xудо учун хеч нарса эмас. Ички куч рухингни Калом билан озуқлантиради. Муқаддас Китобда инсон фақат нон билан эмас, Xудонинг оғзидан чиқаётган сўз билан яшаши ёзилган. Бошқача қилиб айтадиган бўлсам рухинг Калом орқали қувватга тўлади.
Худонинг Каломини қанчалик яқиндан билиб, унга сингиб кетсак, оғзимизни очган захоти айтган сўзимиз бажо бўлишини кўрамиз. Сен нималарни умид қилиб кутиб турибсан? Хаётбахш сўзларни айтиб хозирроқ хаётимиздаги вазиятларни ўзгартирайлик. Каломни қанча кўп билиб, уни айтсак шунча кўп Исога ўхшаб борамиз. Худо хар доим Каломига кўра иш тутади, бизлар хам айтган сўзимиз билан оқланамиз ёки махкум бўламиз. Исо Масихнинг Ўзи сўз эди, Унинг ер юзидаги хаёти Xудонинг сўзига мос бўлган, яъни сўзи билан бир хил бўлган. Бизлар хам Исога ўхшамоқчи бўлсак, Унинг Каломига сингиб кетишимиз керак. Худо хаётимизни Сўзи билан бир хил бўлишини мақсад қилган эди. Сўз инсон қиёфасида бўлишини истади.
Исо шундай деди: Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади. (Юханно 15:7) Сўз хаётимизда ором оладиган маскандир. Биз Каломга мос келмайдиган ишларни қилмаймиз. Инсоннинг феъл-атвори айтган сўзининг устидан чиқиш ёки чиқмаслигига қараб аниқланади. Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади. Xудо хаётинг учун берган хар қандай ваъдасини амалга ошириш учун еру осмонни ларзага солишга хам тайёрдир. Бу билан Xудо Ўз айтган Сўзини бажо қилиши қанчалик мухим эканлигини билмоғимиз керак.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.