“Унинг устида бўлади Эгамизнинг Руҳи. Бу донолик ҳамда ақл–идрок, Насиҳат ва куч–қудрат Руҳидир, Эгамизни билиш ва Ундан қўрқув Руҳидир. (Ишаё 11:2) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Инсонлар Муқаддас Рухсиз Исони хам Каломни хам тушина олмаслигини билишмайди. Ха Муқаддас Рухсиз на Каломни билиш мумкин на Исони таниш мумкин. Муқаддас Рух бажарадиган вазифалардан бири Маслахат беришдир. У хеч қачон Xудонинг Каломига зид келадиган маслахат бермайди. Муқаддас Рухнинг маслахатисиз хаётда омадли бўла олмайсан. Давлат ходимларида хам маслахат кенгашлари мавжуд. Муқаддас Рух само хокимиятининг ердаги вакилидир. Унинг маслахатига ишонишни ўрганишимиз шарт. Худонинг Каломини рад этсак Муқаддас Рух маслахатини рад қилган бўламиз. Бундай холатда қолиш хатарли.
Шунинг учун ўзинг тушинмаган нарсалар хақида кўпроқ ибодат қилишинг керак. Ибодат қилганимизда Муқаддас Рух маслахат беришни бошлайди. Мисoл учун, У билмайдиган ёки тушинмайдиган вазият хам холат хам йўқ. У учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Сен умринг мобайнида »Игна билан қудуқ қазиш ёки туянинг игна тешигидан ўтиши осон» деган иборани эшитганмисан? Муқаддас Рух жуда хам доно ва оқилдир, У бошқалар кўра олмайдиган нарсаларни аниқ билади. У битта »нина» билан хаётингни бутунлай бошқа томонга буриб юбориши мумкин. Мен хозир иложсиз холда ўтирган кишиларга гапирмоқчиман. Муқаддас Рух иложсиз нарсаларнинг иложини қилиб хаётларингизни ўзгартириб юборишига ишонаман. У бу ишларни тезда қилиб, сизларни ғалабага эриштиради. Осмон хокимияти деганда Xудо Муқаддас Рух шахси орқали ишлашини тушинмоғимиз керак. У Xудонинг номидан хамма нарсани мухрлайди. Аслида У Xудонинг айтганларини имзолайди. У Xyдо айтган ёки қилган хамма ишларда иштирок этади. Мухр кимнингдир ёки қандайдир бир идорани тасдиқловчи ёки аниқловчи далилдир. Муқаддас Рухсиз нажотга хам меросга хам эриша олмаймиз.
Худо томондан танланган ва даъват этилганимизни билишимиз керак. Мухр бирор нарсанинг эгаси ёки унга тегишли эканлигини ифодаловчи белгидир. Худо бизларни Ўз мақсадига чорлаган. Худо қўйган мухрнинг мухлати чексиздир. Унинг амал қилиш мудаттти чекланмаган. Худо ва осмон хокимияти бизларни мухр орқали танимайди. Осмонга таалуқли бўлган хамма нарса Муқаддас Рух томондан белгиланишини Жамоат тушиниши керак. Муқаддас Рухсиз қилинган ишни Xудо қўллаб қувватламайди ва унга мархаматини хам бермайди. Бизлар Xудога тегишлимиз. Худо бизларга мерос берган ва биз Унинг меросхўрларимиз. Фақатгина Муқаддас Рух орқали меросни эгаллашга тайёр, лойиқ ва етук бўла оламиз.
Муқаддас Рух Xудо иродасининг администратори яъни бошлиғидир. Усиз меросларингни эгаллай олмайсан, хатто унинг яқинига хам кела олмайсан. Муқаддас Рухни қабул қилганда мустахкам имонга эга бўлдик. Бугун хам кўпчилик Муқаддас Рухни рад қилишга ва Унинг харакатларини тўхтатишга харакат қиляпти. Келинглар бугун Муқаддас Рухга очиқ бўлайлик ва Унинг мухрига эга бўлайлик.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.