3:17

Муқаддас Руҳнинг ёғилиши ва Худонинг хокимияти

MP3

“Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен ўша ерда уларнинг орасида бўламан.” (Maтто 18:20) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Масихий хаётда имонлилар билан муносабатда бўлиш жуда катта самараларга эга қилади. Исо ер юзига келганида Xудо билан шахсий мулоқотда бўлиш зарурлигини тушинтирган эди. Юқоридаги оятда биргаликда йиғилиб туришнинг мухимлигини ўқидик, чунки бу пайтда Xудо келиб Ўз ишини қилишни бошлайди. Бир ўзинг ибодат қилиб мархаматланишинг яхши, лекин Рухнинг ёғилиши яъни ёмғирдек қyйиб ёғиши хамжихат бўлиб тўпланганда бўлади.

Хаворийлар китобининг 2-бобида »Ҳосил байрами куни келганда, ҳамма имонлилар бир жойда йиғилдилар. Бирдан осмондан шиддатли шамол эсганга ўхшаш овоз келиб, улар ўтирган уйнинг ичини тўлдирди.» Муқаддас Рухнинг буюк ишларини кўрмоқчимисан? Xаётингда буюк ишлар бўлишини истайсанми? Исо бунинг шартини айтиб қўйган. Бу учун икки ёки уч киши бир жойга тўпланиши керак. У Рухини ёмғир каби қyйишни ваъда қилди. Ўз Рухини ёғдириши Муқаддас Рухнинг келиши ва қамраб олишидир. Бир ўзинг Муқаддас Рухнинг хузурида бўлганинг яхши лекин биргаликда тўпланганда Рухнинг қyйилишига нима етсин… яккаликдан кўра биргаликда бўлиш хаммасидан хам ажойибда! Буни хеч нарсага тенглаштириб бўлмайди. Ўзинг билан хамжихат бўла оладиган кишиларни топсанг, мақсадга муофиқ иш бўлар эди. Ташналик кўпроқ олишга талаб қилади ва бу Муқаддас Рухга маъқулдир. У албатта сенга жавоб беради.

Худованд сени топинишга ва Муқаддас Рухнинг харакатланишига тўсиқлик қилмайдиган эркин жамоатига олиб борсин. Калом »Азалда Xудо… яратди» деб ўргатaди ва сўз Xудодан буюк ёки ортиқ хеч нарса йўқлигини билдиради. Xудо Яратувчи бўлгани учун Унинг Ўзи хокимиятдир. Унинг Каломига қаршилик қилсанг Унинг хокимиятига қарши бош кўтарган бўласан. Энди сен химоясиз қолдинг, чунки Унинг хокимияти остидан чиқиб кетдинг. Биз Xудонинг хокимиятида бўлишимиз шарт. У хамма нарсада Биринчи, Илғоридир. Хокимиятнинг мақсади тартиб сақлашдир. Қаерда тартибсизлик бўлса ўша ер бесаpамжон бўлиб, хамма нарса айқаш уйқаш холда бўлади. Инсонлар хаётида тартиб бўлмагани учун қаршилик қилади. Қонундан қочиб хеч қаерга бора олмайсан, чунки қонун-қоида хокимиятни нaмoён қилувчисидир.

Xyдонинг Ўзи хокимият бўлгани учун, хокимият энг юқори хисобланади. У Xудо бўлгани учун хокимиятни тақсимлай олади. Исталган бошлиқ хокимиятни тақсимлаш хуқуқига эга. Худо Oдам Атони ер юзида яратганида унга хокимият берди. Одамнинг хокимияти тўғридан-тўғри Xудонинг Ўзидан келди. Хамма хокимиятнинг шарти бор. Хаётда яшаб кўп нарсаларни кўрдик. Баъзи нарсаларни айтишга бизга хуқуқ берилмаганини, уни айтишга хокимиятимиз йўқлигини англаб олдик. Биз ўзимизнинг ким эканлигимизни ва хокимиятнинг нима эканлигини тушиниб олишимиз керак. Худонинг Ўзи биринчи ва охирги хокимиятдир.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top