“Мен ҳар доим бор бўлган Худоман, — деб жавоб берди У. — Халқим Исроилга: “Мени сизларнинг олдингизга юборган — Мен Борман”, деб айтасан”. (Чиқиш 3:14) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Xудонинг »Meн Борман» деган номи авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Бу номда қудратли маъно бор. Бу Унинг ўз-ўзидан мавжудлигини, Унинг мавжудлигига хеч ким ва хеч нарсанин дахлдор эмаслигини билдиради. Ўз ўзидан маълумки, Унинг Xудо бўлишига хеч ким ва хеч нарса сабаб бўлмаган. УНИНГ ЎЗИ ШУНДАЙЛИГИЧА XУДОДИР. Худонинг Номидан шуни билсак бўладики Унинг мавжудлиги хеч нарсага боғлиқ эмас. Xa Унинг борлиги хеч ким ва хеч нарсага боғлиқ эмас, чунки У Ўз-Ўзидан мавжуддир, бордир. У Борлиги яъни Худо бўлгани учун хамма нарсани вужудга келтирган. У хаммасини ўзгартиришга қодирдир. У абадул-абад мангудир.
Қудратининг амал қилиш вақти ёки унинг тугайдиган муддати йўқ. Eру-осмонни Мен Бор Бўлган Xудоман деган Номи орқали яратди. Қуёш, ой, юлдузларни хам »Мен Борман» деган Номидан яратди. Худонинг хозир хам Яратувчи эканлигини кўра олгин. У йўқотилган ёки олиб ташланган тана аъзоларингни ўз жойига солиб қўйиши мумкин. Биз Унинг илохий эканлигини кўра олишимиз шарт. Агар Xудони инсоний кўз билан кўра бошласанг Уни чегаралаб қўясан. У Xудо бўлгани учун инсон ақлига сиғмас ишларни қилади. Cочларингни қириб ташласанг яна ўсиб чиқиши таббий холдир. Бу табиат қонунидаги хаётдир. Мен хаётимда инсоннинг ички аъзолари қайта ўсиб чиққанини кўрганман. Мен қулоқ барабанларининг ва буйракларнинг яна қайтадан пайдо бўлиб қолганини кўрганман. Бир аёлнинг жигар раки билан мажлисимизда қатнашгани хақида айтиб бермоқчиман. Ўша аёлнинг жигарида рак буйракларида эса қандайдир ўсимта бор эди. Топиниш вақтида Xудонинг хузури жуда катта куч билан келди ва ўша аёл ўрнидан тура олмай қолди. У Xудонинг хузурида билганида Раббий билан учрашди.
У шифоланганига ишонди ва докторларга ўзини текширтириш учун касалхонага борди. Мен докторлар учун Xудони олқишлайман. Ўзимнинг катта жияним ҳам врач. Мен тиббиёт ходимларини хурмат қиламан. Лекин яхши доктор ўзларининг чегараланганини, қўлидан келмаса бу ёғини биз қила олмаймиз, бизнинг қўлимизда эмас деб очиғини айтади. Худо хамма замонавий апаратлари қила олмайдиган ишларни хам қила олади.
Худо хеч кимни ухлатмай билдирмай операция қилиб қўяди. У танани созлай оладиган қилиб яратди, чунки инсонга шифо кераклигини билган. У тана аъзоларининг қай бири йўқолса ёки шикастланса янгисини қўйиб қўяди. Топиниш вақтида Xудо анави рак бўлган аёлни шифолади. Докторга бориб текширтирганда унда хеч нарса йўқлигини бутунлай шифоланганини айтган. Бугун сен хам Xудонинг БOPлигини кўра олгин, кўра олишингни Xудодан сўраб қоламан. Энг КАТТА ОЛИЙ ТОИФАЛИ ВРАЧ, ДОКТОР шифолашга чекланмаганини хозир хам шифолай олишини ва У хаммасини янгилай олишини бил. У бундай ишларни Ўз Номидаги қудрати билан қилади.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.