2:56

Қудрат қаерда?

MP3

“Худо бизнинг хаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва Ибодатда кўп сўраганларимиздан, орзу қилганимиздан ўйлаганимиздан, умид ёки ният қилганларимиздан ортиғини хатто хаёлимизга келмаганларини хам бажаришга қодирдир”. (Эфесликлар 3:20) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Худонинг қудрати қаерда?

Худонинг қудрати Унинг Каломида эканини биламиз. У хамма нарсани Ўз Каломи орқали амалга оширади. “Унинг қудрати қаерда?” деган савол жуда мухим. Сен тишларингни даволатиш учун оптикага бормайсан. Тишларингни даволатиш учун тиш докторига, яъни стоматологга борасан. Худонинг қудрати хақида гапирмоқдамиз, энди менга айтчи, Унинг қудрати қаерда жойлашган? Унинг аниқ жойи қаерда? Қудрат қаерда туради? Агар жойи бўлса, ўша жой қаер? Хмммм, Унинг қудрати бизнинг ичимизда.

Худонинг қудрати ичимизда эканлигини биламиз-у, унинг қандай ишлашини ёки уни қандай ишлатишни билмаймиз, буни бир кўз олдингга келтириб кўр! Биз халигача илохий потенциалимизни тўлиқ ишга солганимиз йўқ. Xудонинг қудрати қандайдир нарсаларда эмас, У Калом шахсида бўлиб ичимизда турибди. Унинг қудрати муносабатлар орқали ишлайди. Биз бунинг тўғри эканлигини Исо айтган сўздан билишимиз мумкин. »Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, сизга берилади”. (Юханно15:7)

Бу ердаги калитий сўз сенинг Xудо ва Унинг Каломи билан бўладиган мулоқатингдир.

Юнон тилидаги »rhema» сўзи, Xудо айтган сўзнинг очиб берилишини бидиради. Калом сенга очиб берилганда у сени жонлантиради, қалбингга олов ёқиб илиқлик киритади ва ғайрат билан қувватлантиради. Калом сени жонлантириб ўзига сингдирaди, сен эса уни. Сўз рухдир, хаётдир. Сен уларнинг фақат биттасини олиб иккинчисини рад қила олмайсан. Каломни айтганимизда албатта унинг орқасида хаёт бор, чунки Унинг сўзлари жонли бўлгани учун айтганларимиз амалга ошади. Кейинги савол у бизда қандай ишлайди? Худонинг қудрати яна ичимиздаги орзу-умидлар орқали ишлайди. Сен истаган нарсангга етиш учун Xудо куч беради.

Филиппиликларга йўлланган мактубнинг иккинчи бобида “Зотан Xудонинг Ўзи сизларнинг вужудингизга зўр таъсирини ўтказади, У Ўзининг эзгу мурод мақсадига етиб завқланиши учун, сизларни қувватлантиради ва сизларда хохишни хам харакатни хам туғдиради”. Oтажон, Cен билан бўлган мулоқатим учун рахмат айтаман. Мен Каломинг ва Муқаддас Рухинг орқали янгиландим. Хаётимнинг қудратисан. Ичимда турган қудратинг учун рахмат айтaман. Исо Масих номидан, омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top