2:33

Эгалик ҳуқуқи 07

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Қадимги Аҳд замонида шундай удум бор эди, агар бирор бир Исроиллик шунчалик қашшоқлашиб, ўз қарзини тўлаш учун ўзини қулликка сотса, унда унинг яқин қариндошларидан бири уни сотиб олиши мумкин эди.

Бунинг учун қариндоши бу қулнинг эгасига маълум қийматни тўлаши лозим эди. Бундай иш қайтариб олиш учун эваз тўламоқ деб, айтилади. Левитлар китобининг 25 боби 47 ва 49 оятларидан шу хақида ўқиб кўришингиз мумкин.

Худо исроилликларни Ўзининг хизматкорлари дейди, чунки У уларни миср асирлигидан чиқариб, қулликдан қутқарди. Бизнинг бобокалонимизнинг гуноҳи дастидан, биз ҳам шайтоннинг қули бўлганмиз.

Биз ўзимиз ўзимизни сотиб ололмаганмиз, бироқ, бизнинг яқин қариндошимиз Исо Масиҳ Ўзининг хочдаги қурбонлиги эвазига бизни сотиб олди. Ва биз энди шайтонга тегишли эмасмиз.

Биз озод бўлишимизга қарамасдан, ўзимизга тегишли эмасмиз. «Қиммат баҳога сотиб олиндингизлар» ва шу сабабли сизлар Худога тегишлисизлар.-деб айтилган Муқаддас Каломда.

Океан қирғоғининг четидаги қишлоқда яшаган бир кичик ўғил бола, ўзига кичкина кема ясаб, уни денгиз қирғоғига олиб келиб сувга қўйди. Тез орада уни денгиз тўлқинлари денгизга олиб кетди.

Боланинг кемани қайтариш учун қилган ҳамма ҳаракатлари натижасиз бўлди. Аммо бир неча кундан сўнг, бола ўз кемасини дўкон пештоқида кўриб қолди.У сотилаётган эди.

У қаттиқ уринишлар билан зарур пул миқдорини йиға олди ва бу кемани сотиб олди. Бахтдан чароғон бўлган бола ҳайқирди: «Энди бу икки маротаба меникидир, чунки мен буни ясадим, шунингдек сотиб олдим!»

Худди шу тарзда биз Худога тегишлимиз, чунки У бизни яратди, ҳамда, У бизнинг эвазимизга тўлов тўлади. Азиз биродарлар мана шунинг учун хам бизнинг ўз эгамиз бор. Бизга Худодан бошқа хеч ким эгалик қилолмайди. Биз эса ягона эгамизга бўйсинамиз.

Тамомила қонуний равишда Худо Хўжайин ҳуқуқларига эгадир. Худодан бўлак ҳеч ким коинот устидан, айниқса, бизнинг устимиздан ҳақиқий ҳуқуқларга эга эмасдир. Ва бунинг учун ўзига яраша маълум бизга равшан бўлган сабаблари бор. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top