“Энди Раббийнинг Ўзи сизларга нишона беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди”. (Ишаё 7:14) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Каломдаги нишоналар одамларни ва уларнинг мақсадини пайқаб олиш учун берилган. Нишоналар ғайритабиийдир. Исо фақат Номи билан эмас она қорнида пайдо бўлиши орқали хам танилган. Ўша вақтда кўп кишилар шу ном билан аталган лекин хеч бири бокира қиздан туғилмаган эди. Исо мана шу нишона билан танилган ва бошқалардан алохида ажралиб турган. Исонинг хаётидаги хамма нарса нишона, ажойибот ва мўъжизалар билан тўлган.
Бокира қиздан туғилмаганда бошқалардан ажралиб турмаган бўларди. Бокира қиздан туғилиши Унинг Xудодан туғилганини ва У Xудонинг ваъдаси эканлигини билдиради. Унинг қилган бир неча мўъжизалари хам нишона кўрсатган. Юханно Хушхабарининг тўққизинчи бобида »Исо буларни айтди–ю, ерга тупурди, тупукдан лой қилиб, кўрнинг кўзларига суртди.» Бу Исонинг машхур мўъжизаси хисобланади. Исо хизмати мобайнида кўплаб кўрларнинг кўзларини очган лекин мана буниси алохида ахамият касб этади.
У бу ерда ғаройиб усулдан фойдаланди. У тупугидан лой ясаб кўр кишининг кўзларига суртди. Мана шу ердаги биринчи қоидани яхшилаб эслаб қолишингни истардим. Агар чиндан хам мўъжиза бўлишини истасанг уни қандай бажарилишига қараб ўтирма. Ха, унинг механизмига системасига умуман эътибор берма. Кўр киши кўзларининг очилишини истагани учун Исонинг нима қилганига эътибор бермади, хаттоки Ундан савол хам сўрамади. Баъзан мўъжизанинг қандай бўлишини ёки унинг тизимини суриштиравериб мўъжизадан қуруқ қоламиз.
Бу мўъжизанинг тагида жуда кўп нишоналар бор. Oлдин айтган сўзимни яна бир бора эслатиб ўтмоқчиман, нишоналар одамларнинг кимлигини хам билдирган. Нишоналар орқали кишилар ўша одамнинг ким эканлигини пайқаб олишган. Ўша пайтдаги жамият Исони куч-қудратда келиб шохлик қилишини кутган, яъни Уни шох бўлади деб умид қилишган. Уларнинг фикридаги Масих мана шундай эди.
Улар Масихнинг тупугидан хам шифоланишини билишган. Кўрнинг кўзлари очилиб кетганини кўрганлар, Исонинг келиши керак бўлган Масих эканлигини билди ва Унга ишонди. Бу мўъжиза улар учун нишона бўлган. Биз хам хаётимиздаги вазият ва кишиларни нишоналар орқали англаб олишимиз керак. Худонинг қандай йўл билан мўъжиза қилишига ва уни ким бажаришига кўпроқ очиқ бўлайлик.
Ха, Xудо истаган йўли ва истаган киши орқали мўъжиза қилишиган изн бер, қалбинг Унга очиқ бўлсин. Отажон, биз Сенга қандай қилиб мўъжиза содир қилишни айтмаймиз. Биз фақат Сенинг мўъжизангга ишонамиз. Олқиш ва шон-шарафларни Сенга берамиз деб ваъда берамиз. Исо Номидан, омин.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.