3:05

Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш 2 қисм

MP3

Салом азизлар. Чинакам биродарчилик мукаммалик эмас, керакли даражадаги суҳбатдир. Бу ҳақиқий, қалбан, баъзан пастроқ ва бўлишувчандир. Бу кишилар ўзлари ва ҳаётларида содир бўлаётган нарсалар ҳақида самимий бўлганларида содир бўлади. Улар ўзларининг оғриқларини бўлишадилар, ҳис-туйғуларини очиқ намоён қиладилар, муваффақият-сизликларига иқрор бўладилар, шубҳаларини айтадилар, қўрқувларини тан оладилар, кучсизликларини тасдиқлайдилар ва ёрдам ҳамда ибодат қилишни сўрайдилар.

Чинакамликни сиз баъзи жамоатларда тескарисини кўрасиз. Самимийлик ва камтарлик муҳити ўрнига, даъвогарлик, рол ўйнаш ва сохта мулойимлик ва суст суҳбат мавжуд. Кишилар маска кийадилар, ўзларини ҳимоялайдилар ва худди ҳаётларида ҳамма нарса ўз жойидагидек ҳаракат қиладилар. Ушбу муносабатлар ҳақиқий биродарчиликнинг ўлимидир. Агар биз ўз ҳаётимиз ҳақида очиқ бўлсакгина ҳақиқий биродарчиликни бошдан кечиришимиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бироқ Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Уғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади. Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди.” (1 Юҳанно 1:7-8)

Дунё яқинлик қоронғида содир бўлади деб ўйлайди, аммо Худо бу ёруғликда содир бўлади дейди. Қоронғулик бизнинг оғриқларимиз, хатоларимиз, қўрқувларимиз, муваффақият-сизлигимиз ва камчиликларни яшириш учун ишлатилади. Аммо ёруғликда биз буларнинг ҳаммасини очиқликка чиқарамиз ва ўзимизнинг кимлигимизга иқрор бўламиз. Албатта, чинакам бўлиш ҳам жасорат ҳам камтарликни талаб қилади. Бу очиқ бўлишдан қўрқишимиз, рад этилишимиз ва бошқадан жарохатланишимизни қаршилашимизни билдиради. Нима учун баъзилар шундай таваккалчиликка боради?

Чунки бу руҳан ўсиш ва ҳис туйғу жиҳатидан соғлом бўлиш учун ягона йўлдир. “Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир.” (Ёқуб 5:16) Биз фақатгина таваккалчилик-ларни қабул қилиш орқали ўсишимиз мумкин ва энг қийин таваккалчилик бу ўзимиз ва бошқалар ҳақида самимий бўлишимиздир.

Ҳақиқий биродарчиликда кишилар ўзаро боғланганликни ҳис қиладилар. Ўзаро боғланганлик бериш ва олиш санъатидир. Бу бир-бирига боғланганликни билдиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шу тариқа баданда бўлиниш бўлмайди, лекин бутун узвлар бир-бирига бир хил ғамхўрлик қиладилар.” (1 Коринфликларга 12:25) Ўзаро боғланганлик биродарчиликнинг юрагидир: яқин муносабатлар қуриш, маъсулиятларни бўлишиш ва бир-бирига ёрдам бериш. Павлус шундай деган, “Яна тўғриси, кўришганимизда сизнинг ҳам, менинг ҳам имонимиз бир эканидан ўзаро жасорат топамиз, демоқчиман.” (Римликларга 1:12)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top