3:01

Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш 4 қисм

MP3

Салом азизлар. Ҳақиқий биродарчиликда кишилар шавқатни ҳис қиладилар. Биродарчилик шундай жойки, у ерда хатолар ювиб ташланмайди, балки хатолар ўчирилиб юборилади. Агар шавқат адолат устидан ғолиб чиқса биродарчилик содир бўлади. Биз ҳаммамиз шафқатга муҳтожмиз, чунки ҳаммамиз ҳам қоқинамиз ва йиқиламиз ва қайта тикланишимиз учун ёрдамга муҳтож бўламиз. Биз бир-биримизга шафқатли бўлишимиз ва шафқат кутишимиз керак.

Худо шундай дейди, “Шунинг учун энди бу одам ҳаддан ортиқ хафа бўлмаслиги учун, уни кечириб тасалли беришингиз маъқулдир.” (2 Коринфликларга 2:7) Сиз кечирим олмасдан туриб биродарчиликка эга бўлолмайсиз. Худо шундай огоҳлантиради, “Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.” (Колосаликларга 3:13) Чунки аччиқланиш ва нафратланиш доимо биродарчиликни вайрон қилади. Биз номукаммал ва гуноҳкор инсон бўлганимиз учун ҳам агар етарли вақт давомида биргаликда бўлсак, албатта бир-биримизни жароҳатлаймиз. Баъзида атайлаб шундай қиламиз ва баъзида билмай туриб қиламиз, барибир нима бўлган тақдирда ҳам биродарчиликни тиклаш ва янада мустаҳкамлаш учун жуда кўп шафқат ва иноятга муҳтожмиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.” (Колосаликларга 3:13) Худонинг бизга кўрсатган шавқати бизнинг бошқаларга шафқат кўрсатишимиз учун далда берувчи куч бўлади.

Ёдингизда бўлсинки, ҳеч ким сиздан Худо сизни кечирганчалик ёрдам сўрамайди. Кимдир сизни ранжитса, сизда шундай ҳоҳиш бўлиши мумкин: Мен бор куч ғайратимни ва ҳис-туйғуларимни уни қайта тўлаш учунми ёки уни ҳал қилиш учун ишлатишим керакми? Иккаласини бир вақтда бажаролмайсиз. Кўпгина инсонлар шафқат кўрсатишни истамайдилар, чунки улар ишонч ва кечирим ўртасидаги фарқни тўлиқ тушунмайдилар. Кечирим ўтмишни унутиб юборишдир. Ишонч эса келажак билан боғлиқдир.

Кечирим сўралиши ёки сўралмаслигидан қатъий назар дарҳол кўрсатилиши керак. Ишонч эса вақт давомида секин-аста содир бўлади. Агар сизни бирор киши кетма-кет ранжитаверса, Худо сизга уни дарҳол кечиришингизни айтган, аммо унга дарҳол ишонишингиз ва сизни жароҳатлаши учун имкон беришингизни айтмаган. Улар ўзгарганларини вақт давомида кўрсатиб боришлари керак.

Ишонч тикланадиган энг яхши жой далда берувчи ва маъсулдор кичик гуруҳларнинг ёрдамидир. Сиз кичик гуруҳда бўлишингизнинг яна бир неча афзалликлари мавжуд. Бу Масиҳий ҳаётингиз учун энг муҳимдир. 2000 йил мобайнида Масиҳийлар кичик гуруҳларда бирга йиғилишиб келганлар. Агар сиз шундай гуруҳларнинг бирортасига эга бўлмасангиз, сизга нима етишаётганлигини билолмайсиз. Кейинги дастурларда шундай кичик гуруҳларни барпо қилиш учун нима кераклиги ҳақида гаплашамиз. Сиз жамоа учун яратилгансиз.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top