Салом азизлар. Ҳурмат бир-биримизнинг бошқачалигимизни ҳурмат қилиш, бошқаларнинг ҳис-туйғулари ҳақида сезгир бўлишимиз ва бизни чўчитадиган кишилар ҳақида сабрли бўлишни билдиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.” (Римликларга 15:2) Павлус Титусга шундай дейди, “Ҳеч кимни ёмонламасинлар. Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар.” (Титусга 3:2) Ҳар бир жамоат ёки ҳар бир кичик гуруҳларда энг камида тушуниш “қийин” бўлган бир инсон бўлади. Бундай кишилар учун ўзига хос ҳис туйғулар, чуқур нотинчлик, қийин хулқ-атвор ва ожиз ижтимоий билим мавжуд бўлади.
Бундай кишиларни “Қўшимча Иноятга Муҳтож” кишилар деб аташингиз мумкин.
Худо бундай кишиларни уларнинг ва бизларнинг манфаатимиз учун қўйган. Улар ўсишимиз ва биродарчилик синовидан ўтишимиз учун имкониятдир: Биз уларни ака-ука ва опа-сингилларимиз каби қабул қилиб уларга эҳтиром кўрсатамизми? Оилада қабул бўлиш бизнинг зеҳнли ёки чиройли ёки кўп нарсани билишимизга боғлиқ эмас. Бу бизнинг бир-биримизга тегишли эканлигимиз далилига асосланади. Биз оилани ҳимоя қиламиз ва қўриқлаймиз. Оиламиз аъзоси бироз енгилтак бўлиши мумкин, лекин биз уни қўриқлаймиз. Худди шундай, Муқаддас Калом айтади: “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.” (Римликларга 12:10)
Ҳақиқат шуки, ҳаммамизда ҳам номуносиб хусусиятлар ва фазилатлар мавжуд. Аммо жамоага муносиб бўлишингиз учун жамоа ҳеч нарса қилолмайди. Биродарчилигимизнинг асоси Худо билан муносабатимиздир: Биз оиламиз. Эҳтиром кўрсатишнинг йўлларидан бири ҳар биримиз қаердан келганимизни тушунишимиздир. Уларнинг тарихини ўрганиб чиқинг. Уларнинг қандай тарихга эга эканлигини тушунишингиз уларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Улар яна қанча юришлари мумкинлигини ўйлаш ўрнига, қийинчиликларга қарамасдан улар қанча йўл юриб келганликларини ўйланг. Эҳтиромнинг яна бир қисми бу кишиларнинг шубҳаларини пастга урмасликдир. Сиз бирор нарсадан қўрқмаслигингиз ҳиссиётни ногирон қилолмайди. Ҳақиқий жамоа кишилар қўрқувлари ва шубҳаларини айтганларида ҳукм қилинмасликларни билганларида содир бўлади. Фақатгина илиқ муносабатлар ва бир-бирига ишонч бўлган жойда кишилар ўзларининг хатолари, жароҳатлари ва муҳтожликларини очиқ айта оладилар.
Бир бирига ишонч бу бирор биродар гуноҳ қилаётганда жим туриш эмас. Бу сизнинг гуруҳингизда бўлишилган гап шу гуруҳи-нгизда қолиши керак. Гуруҳингиз бу муаммони бошқаларга ғийбат қилмасдан у билан шуғулланиши керак. Худо ғийбатни айниқса бу “ибодат муҳтожлиги” каби айтилганда ёмон кўради. Худо шундай деган, “Ғийбат фосиқ кишилар томонидан тарқатилади; улар кулфат келтирадилар ва дўстликни бузадилар.” (Сулаймон Ҳикматлари 16:28). Ғийбат доимо жароҳат ва бўлинишни келтириб чиқаради ҳамда биродарчиликни вайрон қилади, шунинг учун Худо Масиҳийлар ўртасида бўлиниш келтириб чиқарадиган кишиларга қарши туришимизни айтади. Улар аччиқланиб сизнинг гуруҳингизни тарк этишлари мумкин. Аммо жамоатнинг биргалиги ҳар бир кишидан кўра муҳимроқдир. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.