3:02

Жамоат яратмоқчи бўлсангиз

MP3

Салом азизлар. Сиз ҳақиқий жамоани яратмоқчи бўлсангиз, жамоанинг ҳар бир аъзоси билан тез-тез учрашиб туришингиз керак. Муносабатлар вақт талаб қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Баъзиларнинг одатидек, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир-биримизга яна кўпроқ далда берайлик.” (Ибронийларга 10:25) Биз бир-биримиз билан учрашиб туришни одат қилишимиз керак. Одат сиз тез-тез такрорлаб турадиган ҳаракатдир. Сиз яқин муносабат қуриш учун кишилар билан тез-тез учрашиб туришингиз керак. Шунинг учун ҳам баъзи жамоатларда биродарчилик муносабатлари яқин эмас; Биз биргаликда етарлича вақт сарфламаймиз ва бирга сарфлаган вақтимизда ҳам бир кишининг гапларини тинглаб турамиз холос. Жамоа қулайлик асосига қурилмайди, аксинча бу менинг руҳий соғлом бўлишим учун керакдир.

Агар сиз жамоани етиштирмоқчи бўлсангиз, сиз ҳаттоки ўзингизни яхши ҳис қилмаётган вақтда ҳам учрашишингиз керак. Чунки учрашув жуда муҳимлигини биласиз.

Биринчи Масиҳийлар ҳар куни учрашиб турардилар! “Ҳар куни якдиллик билан маъбадда йиғилиб туришар, уйларида эса нон синдириб, шодлик ва соддадиллик билан овқатланишарди.”(Ҳаворийлар 2:46). Биродарчилик вақтни инвестиция қилишни билдиради. Агар сиз бирор гуруҳ аъзоси бўлсангиз, мен сизга шу гуруҳ учун Муқаддас Каломга асосланган тўққиз аҳдни қабул қилишни маслаҳат бераман: Биз ўзимизнинг ҳақиқий ҳиссиётларимизни бўлишамиз, бир-биримизга далда берамиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз, бир-биримизни кечирамиз, ҳақиқатни севги билан айтамиз, ожиз томонларимизни қабул қиламиз, фарқларимизни ҳурмат қиламиз, ғийбат йўқ ва гуруҳни устун қўямиз.

Ушбу рўйхатга қарасангиз ҳақиқий биродарчилик жуда озлигини тушунасиз. Бу ўзимиз ҳақида ўйлаш ва мустақил эканлигимизни тўхтатиб, бир-биримиз учун боғлиқ эканлигимизни тушунишимиздир. Аммо биргаликнинг афзаллиги унга қилган харажатларимизни бир неча марта қоплаб, бизни жаннат учун тайёрлайди. Фақатгина Муқаддас Руҳгина имонлилар орасида ҳақиқий биродарчиликни барпо қила олади, лекин У буни бизнинг бағишланиш ва танловларимиз орқали етиштиради. Павлус бу маъсулиятни қуйидаги сўзларда тушунтиради, “Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.” (Эфесликларга 4:3) Муҳаббатга асосланган Масиҳий жамоани етиштириш ҳам Худонинг кучи ҳам бизнинг ғайратимизни талаб қилади. Ачинарлиси, кўпчилик Масиҳийлар носоғлом муносабатларга эга оилада улғайиб, ҳақиқий биродарчилик учун керак бўладиган маҳоратга эга эмаслар.

Улар Худонинг оиласида қандай ҳаракат қилиш кераклиги ва бошқаларга қандай муносабат кўрсатиш кераклигига муҳтождирлар. Бахтимизга, Янги Аҳд ҳаётни қандай бўлишиш ҳақида бир қанча кўрсатмаларга эгадир. Павлус шундай ёзган, “Мен яқинда сенинг ёнингга боришни умид қилиб, ушбуни ёзиб қолдираман. …Худонинг хонадони – барҳаёт Худонинг уммати, ҳақиқат устуни ва пойдеворидир.”(1 Тимўтийга 3:14-15)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top