3:12

Муносабатлар тикланишга қодир 3 қисм

MP3

Салом азизлар. Сиз хафа қилинган ёки хафа қилган бўлишингиздан қатъий назар Худо сиздан доимо биринчи қадамни қўйишни сўрайди. Бошқа тарафни кутиб турманг. Уларга биринчи ўзингиз боринг. Бузилган муносабатларни тиклашимиз шу даражада муҳимки, Исо буни хаттоки гуруҳ ибодатидан ҳам устун қўйди. У шундай деган, “Шундай қилиб, сен хайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар у ерда биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, хайр-эҳсонингни у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгил. Шундан кейин келиб, хайр-эҳсонингни бажо келтир.”(Матто 5) Агар биродарчилик ифлос бўлган ёки бузилган бўлса, дарҳол тинчлик мажлиси ҳақида режа тузинг. Танбал бўлманг, узр сўраманг ёки “Буни бошқа вақт амалга ошираман” деб ҳам ваъда берманг. Кутиб туриш ғазабни кучайтириб уни янада кескинлаштиради.

Жанжалда, вақт ҳеч нарсани даволамайди; Бу оғриқларни янада йиринглаштиради.

Дарҳол ҳаракат қилишингиз руҳий вайронгарчиликни олдини олади. Муқаддас Калом гуноҳ, ҳал қилинмаган келишмовчилик, бизни Худо билан муносабатимизга тўсқинлик қилади ва ибодатларимизни жавобсиз қолишига сабаб бўлади ва бизни ғамгин аҳволга солади. Аюбнинг дўстлари унга шундай эслатма бердилар, “Ўзингдан ўлимгача жирканишинг ахмоқона ва маъносиз ишдир.” (Аюб 5:2)

Тинчлик мажлисининг муваффақиятли чиқиши учрашув учун қулай вақт ва жойни танлашингизга боғлиқ. Агар қайси бирингиз чарчаган, шошаётган ёки банд бўлса учрашманг. Энг яхши вақт иккалангиз учун ҳам қулай фурсатдир. Уларнинг ҳис-туйғуларига шерик бўлинг. Оғзингиздан кўра қулоғингизни кўпроқ ишлатинг. Бирор бир келишмовчиликни ҳал қилишдан олдин кишиларнинг ҳис-туйғуларига қулоқ солишингиз керак. Павлус шундай маслаҳат берган, “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин” (Филиппиликларга 2:4) “Кўзлаш” сўзи Юнон тилида skopos сўзидан олинган бўлиб, бу сўздан telescope ва microscope сўзлари келиб чиққан. Бу жуда диққат билан қарашни билдиради! Далилларга эмас, уларнинг ҳис-туйғуларига диққат қилинг. Ечим қидиришдан аввал уларнинг ҳис-туйғуларига шерик бўлинг.

Кишиларнинг биринчи ҳиссиётларига қараб гаплашманг. Уларнинг ҳис-туйғуларига токи улар ҳаммасини айтиб бўлиб ҳимоясиз қолгунларигача тингланг. Сиз қўшилмасангиз ҳам тушунганингизни билдириш учун бошингизни қимирлатиб қўйинг. Ҳиссиётлар хар доим ҳам ҳақиқий ёки мантиқий бўлавермайди. Аслида, ғазабланиш бизни аҳмоқона ўйлашимиз ва ҳаракат қилишимизга сабаб бўлади. Довуд бунга иқрор бўлган эди, “Менинг юрагим қайнаб турганда, Жон-таним азобда қолганда, Мен нодон ва жоҳил бўлиб қолдим, Сенинг олдингда ҳайвон каби эдим.” (Забур 72:21-22) Ҳаммамиз ҳам яраланганимизда ҳайвонга ўхшаб ҳаракат қиламиз. Бунга қарши, Муқаддас Калом шундай дейди, “Кишининг донолиги Унга сабр-тоқат беради; Ҳужумга бепарво бўлиш унинг улуғлигидан далолатдир.”(Сулаймон Ҳикматлари 19:11) Сабр-тоқат доноликдан келиб чиқади, донолик эса бошқаларнинг қарашларини эшитишдан ҳосил бўлади.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top