3:05

Жамоатнинг бирлиги 2 қисм

MP3

Салом азизлар. Худо ҳақиқий биродарчилик қандай бўлишини ҳоҳлашини билганингиз сари жамоатингиздаги хаёлийлик ва ҳаётийлик ўртасидаги масофа сизни хижолатга қўйиши мумкин. Шундай бўлсада биз жамоатни камчиликлари бўлишига қарамасдан севишимиз керак. Ҳаётийликни танқид қилиб ҳаёлийликни ҳоҳлаш ҳали етук эмасликдан далолат беради. Аксинча, ҳаёлийликка ҳаракат қилмасдан ҳаётийликни ҳал қилиш ўзбилармончиликдир. Етуклик бу иккиси ўртасидаги тортишувдир.

Бошқа имонлилар сизни кўнглингизга ўтирмайдилар, аммо бу улар билан биродарчиликни тўхтатиш учун сабаб бўлолмайди. Улар сизнинг оилангиздир, шунинг учун ҳам, сиз улардан юз ўгириб кетолмайсиз. Бунинг ўрнига Худо бизга шундай дейди, “Бутун камтарлик ва ювошлик билан, муҳаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар. Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.” (Эфесликларга 4:2) Кишилар жамоат ҳақида ҳаёлийликка берилишларининг сабаблари жуда кўпдир. Рўйхат бироз узунроқ бўлиши мумкин: жанжал, жароҳат, иккиюзламачилик, эътиборсизлик, кичик нарсаларга эътибор бериб юриш, қонунчилик ва бошқа гуноҳлар. Булардан ҳайратда қолиш ўрнига биз, жамоат сиз ва менга ўхшаган гуноҳкорлардан ташкил топганлигини эслашимиз керак.

Биз гуноҳкор бўлганимиз сабабли, баъзи бир-биримизни билмасдан, баъзида эса атайлаб жароҳатлаймиз. Лекин жамоатни тарк этиш ўрнига, биз қолишимиз ва имкон қадар ишлашимиз керак. Қочиб кетиш эмас, балки ярашиш кучли характер ва яқин биродарчилик учун йўлдир. Жамоатингиздан кўнглингиз хира бўлиб ва хаёлийлик сабабли уни тарк этишингиз ноетукликдир. Худода сизни ва бошқаларни ўргатиши керак бўлган нарсалар бор. Ундан ташқари, бориш мумкин бўлган ҳеч қандай мукаммал жамоат йўқ. Ҳар бир жамоатнинг ўзига яраша камчиликлари ва муаммолари бўлади. Сиз кейинчалик яна тушкунликка тушишингиз мумкин. Бир танишим уни қабул қилмоқчи бўлган бирорта жамоатга бормасликка қарор қилган.

Чунки агар жамоат сизни тўлиқ қондиришдек мукаммал бўлса, сиз камчилигингиз туфайли унга тегишли бўлолмайсиз. Миллатчиларга қаршилик қилгани учун ўлдирилган Германиялик чўпон Дитрич Бонхуфер биродарчиликка оид Биргаликдаги Ҳаёт деб номланган китоб ёзган. Унинг айтишича жамоатдаги хаёлийлик фойдалидир, чунки у бизга мукаммал бўлиш ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиздан халос бўлишимизга ёрдам беради. Қанчалик тез биз жамоат биз уни севишимиз учун мукаммал бўлиши керак деган тушунчани тушунсак, шунчалик тез биз даъво қилишдан тўхтаймиз ва ҳаммамиз ҳам номукаммал бўлганимиз учун иноятга муҳтож эканлигимизни тан оламиз.

Бу ҳақиқий жамоа етилишининг бошланишидир. Ҳар бир жамоат шундай ёзувни ёзиб қўйиши мумкин: “Бенуқсон кишилар келишлари керак эмас. Бу ўзини гуноҳкор, ҳисоблаб иноятга муҳтож бўлган ва ўсишни ҳоҳлайдиган кишилар учундир.”

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top