3:15

Жамоатнинг бирлиги 4 қисм

MP3

Салом азизлар. Масиҳийлар қанчалик сизнинг фикрингизга қўшилмасалар ҳам улар душман эмаслар. Бошқа имонлиларни танқид қилиб уларга ўзимизни таққослаган вақт, биз аслида бирликни қуришимиз керак бўлган вақтдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.” (Римликларга 14:19) Ғийбат бу — сиз муаммонинг ҳамда унинг ечимининг бир қисми бўлмай туриб маълумот ташишингиздир. Сиз ғийбат тарқатиш гуноҳ эканлигини биласиз, лекин сиз жамоатингизни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз уни тинглашдан ҳам воз кечишингиз керак. Ғийбатга қулоқ солиш худди ўғирланган нарсага шерик бўлиш кабидир ва сиз ҳам ўша жиноятга шерик бўлгандек бўласиз. Агар бирор киши сизга ғийбат қилмоқчи бўлса, унга шундай дейишингиз мумкин, “Илтимос тўхтат! Менга буни билиш керак эмас. Ўша инсоннинг ўзига бориб айтдингми?”

Сизга ғийбат қилаётган кишилар сиз ҳақингизда ҳам ғийбат қилишлари мумкин. Уларга ишониш қийин. Агар сиз ғийбатга қулоқ солсангиз, Худо сизни бало келтириб чиқарувчи деб айтади, “Бало келтирувчилар бало келтирувчиларни тинглайдилар” (Сулаймон Ҳикматлари 17:4) Шуниси ачинарлики, Худонинг сурувида энг катта жароҳат бўрилардан эмас, балки бошқа қўйлардан келади. Павлус бундай “каннибал Масиҳийлар”дан огоҳлантириб, улар жамоатни бузиш учун “бошқаларни ютиб юбориш” учун кезиб юрибдилар деб айтади. Муқаддас Калом бундай бало келтирувчилардан сақланиш керак деб огоҳлантиради. “Ғийбат сирни ошкор этади; шунинг учун ғийбатчига шерик бўлманг.”(Сулаймон Ҳикматлари 20:19)

Кичик гуруҳлар ёки жамоатда келиб чиққан келишмовчиликни олдини олишнинг энг тез йўли бу ғийбат қилган кишиларни топиб, уларни дарров тўхтатишдир. Сулаймон шундай деган, “Ёқилғи йўқлиги сабабли олов сўнади ҳамда ғийбат тўхтаса келишмовчиликлар йўқолади.”(Сулаймон Ҳикматлари 26:20) Жанжални ҳал қилиш учун Худонинг усулини ишга солинг. Олдинги дастурларда айтиб ўтилганларга қўшимча равишда, Исо жамоатга учта оддий жараённи айтган, “Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат. Агар сенга қулоқ солса, сен биродарингни қайтариб олган бўласан. Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек “айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин” (Матто 18:16)

Жанжал вақтида, сизни жароҳатлаган инсонга айтишдан кўра учинчи шахсга шикоят қилиш васвасадир. Бу масалани янада чуқурлаштиради. Бунинг ўрнига, сиз тўғридан-тўғри ўша инсоннинг ўзига бориб айтишингиз керак. Шахсан гаплашиш доимо биринчи босқичдир ва сиз буни иложи борича тезроқ амалга оширишингиз керак. Агар икковларингиз ўрталарингизда масалани ҳал қилолмасангиз, икки ёки уч кишини чақириб буни ҳал қилиш керак. Агар инсон янада ўз қайсарлигига ёпишиб олса, унда нима қилиш керак? Исо уни жамоатга олиб боришни айтади. Агар инсон шундай кейин ҳам тинглашни истасама, сиз у инсонга худди имонсиздек муомала қилишингиз мумкин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top