2:55

Сиз Худонинг мақсадисиз 2 қисм

MP3

Салом азизлар. Худонинг ҳаётингиздаги мақсади қулайлик яратиш эмас, балки характерни ривожлантиришдир. У сизни руҳан ўсиб Масиҳга ўхшашингизни истайди. Масиҳга ўхшаш шахсиятингизни йўқотиб онгсиз клонга ўхшаш эмас. Худо сизнинг ягоналигингизни яратди ва буни бузишингизга йўл қўймайди. Масиҳга ўхшашлик бу сизнинг шахсиятингизни эмас, балки характерингизнинг ўзгаришидир.

Худо сизда Масиҳнинг айтган ажойиб сўзларидагидек, Руҳнинг меваларидагидек, Павлуснинг севги бобида тасвирланганидек ва Бутруснинг самарали ҳаёт кечириш ҳақидаги сўзларидагидек характер бўлишини истайди. Агар бу характер Худо сизни ҳаётингиздаги мақсади эканлигини унутсангиз, ҳар вазиятда кўнглингиз тушаверади.

Сиз, “Нега менда бунақа бўляпти? Нима учун шундай қийин вақт кечиряпман?” деб ҳайрон бўлаверасиз. Биргина жавоб шуки ҳаёт қийин бўлиши кутилгандир. Бу бизни ўстиради. Ёдингизда бўлсин, ер жаннат эмас. Кўпгина масиҳийлар Масиҳнинг “мўл-кўл ҳаёт” деган гапини, кучли соғлиқ, шинам ҳаёт, узлуксиз шодлик, орзуларингизнинг амалга ошиши ва ибодат ва имон орқали муаммолардан доимо юпанч олиш деб тушунадилар. Биргина сўз билан айтганда, улар масиҳий ҳаётни осон деб тасаввур қиладилар. Улар ерда жаннатни кутадилар.

Бундай қараш сизга Худони шахсий эҳтиёжларингиз учун сизга ёрдам берувчи жин каби тасвирлатади. Лекин Худо сизнинг хизматкорингиз эмас ва агар сиз ҳаёт енгил бўлади деган фикр билан юрган бўлсангиз, сиз жуда ҳам хаёлотга берилгансиз ва ҳақиқатни рад қилиб яшаяпсиз. Ҳеч қачон ёдингиздан чиқмасинки, ҳаёт сиз ҳақингизда эмас! Сиз Худонинг мақсади учун яшайсиз, аксинча эмас.

Нега Худо сиз учун абадий тайёрлаб қўйган жаннатни ерда таъмин қилиши керак? Худо бизга ердаги вақтимизни характеримизни жаннат учун тайёрлаш учун берган. Масиҳга ўхшаш характер яратиш бу Муқаддас Руҳнинг ишидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.”(2 Коринфликларга 3:18)

Бизни Исога ўхшатадиган бу жараён муқаддас бўлиш деб аталади ва бу ҳаётингиздаги учинчи мақсаддир. Сиз ўзингиз Исо характерини ўзингизда шакллантира олмайсиз. Янги Йил аҳдномалари, ирода ва ажойиб тилаклар етарли эмас. Фақатгина Муқаддас Руҳда бизнинг ҳаётимизни Худо ҳоҳлаганидек ўзгартириш учун қудрат бор. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда ҳоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради.”(Филиппиликларга 2:13)

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top