3:02

Сиз Худонинг мақсадисиз 3 қисм

MP3

Салом азизлар. Масиҳга ўхшаш характер яратиш бу Муқаддас Руҳнинг ишидир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.” (2 Коринфликларга 3:18) Бизни Исога ўхшатадиган бу жараён муқаддас бўлиш деб аталади ва бу ҳаётингиздаги учинчи мақсаддир.

Сиз ўзингиз Исо характерини ўзингизда шакллантира олмайсиз. Янги Йил аҳдномалари, ирода ва ажойиб тилаклар етарли эмас. Фақатгина Муқаддас Руҳда бизнинг ҳаётимизни Худо ҳоҳлаганидек ўзгартириш учун қудрат бор. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда ҳоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туғдиради.”(Филиппи. 2:13)

“Муқаддас Руҳнинг кучини” эслатсангиз кўпгина кишилар мўжизавий ишлар ва кескин ҳиссиётлар ҳақида ўйлайдилар. Лекин кўпгина ҳолатларда Муқаддас Руҳнинг кучи ҳаётингизда сиз ҳис қилолмайдиган ва билолмайдиган сокин, кутилмаган йўллар билан содир бўлади. У кўпинча бизга “мулойим шипирлаш” орқали гапиради.

Масиҳга ўхшашлик тақлид қилиш орқали эмас, балки У айтганидек яшаш орқали содир бўлади. Биз Масиҳга биз орқали ишлашига имкон берамиз. “Худо дунё халқлари учун сақлаган ушбу сирнинг нақадар бой ва улуғворлигини Ўз азизларига очиб беришга рози бўлди, чунончи улуғвор умидимизнинг мағзи – сизнинг ичингиздаги Масиҳ.” (Кол 1:27)

Бу ҳаётда қандай содир бўлади? Бизнинг танловларимиз орқали. Биз тўғри ишни қилишни танлаймиз ва Худонинг Руҳига буни бажариш учун бизга куч, севги, имон ва донолик беришига ишонамиз. Худо Руҳи бизнинг ичимизда яшаётган экан, биз буларни сўраганимизда бизга берилади.

Биз Муқаддас Руҳнинг ишига шериклик қилишимиз керак. Муқаддас Каломда биз бир муҳим ҳақиқатни қайта-қайта тасвирланишини кўрамиз. Муқаддас Руҳ сиз имон билан бир қадам ташлаган вақтда Ўзининг кучини сизда намоён қилади. Йошуа ўтиб бўлмайдиган тўсиққа дуч келганида, Иордан дарёсининг суви улар бўйсинувчанлик ва имон билан тез оқаётган сувга кирганларидан сўнг пасайган.

Бўйсуниш Худо қудратини очади. Худо сизни биринчи ҳаракат қилишингизни кутади. Ўзингизни кучли ва ишончли ҳис қилгунгача кутиб ўтирманг. Кучсиз бўлганингизда, қўрқув ва ҳиссиётларингиздан қатъий назар тўғри ишни қилиш орқали қадам қўйинг. Бу сизнинг Муқаддас Руҳнинг ишига шериклик қилишингизни билдиради ва сизда характерни шакллантиради. Муқаддас Калом руҳий ўсишни уруғга, бинога ва бола ўстиришга ўхшатади. Инжилда камида етти марта Масиҳга ўхшашда ўсиб бориш учун “куч-ғайрат билан” ҳаракат қилиш айтилган. Сиз фақатгина ўтириб олиб унинг содир бўлишини кутолмайсиз.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top