3:17

Ҳаётни биргаликда бошдан кечириш 3 қисм

MP3

Салом азизлар. Ҳақиқий биродарчиликда кишилар ўзаро боғланганликни ҳис қиладилар. Ўзаро боғланганлик бериш ва олиш санъатидир. Бу бир-бирига боғланганликни билдиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шу тариқа баданда бўлиниш бўлмайди, лекин бутун узвлар бир-бирига бир хил ғамхўрлик қиладилар.” (1 Коринфликларга 12:25) Ўзаро боғланганлик биродарчиликнинг юрагидир: яқин муносабатлар қуриш, маъсулиятларни бўлишиш ва бир-бирига ёрдам бериш. Павлус шундай деган, “Яна тўғриси, кўришганимизда сизнинг ҳам, менинг ҳам имонимиз бир эканидан ўзаро жасорат топамиз, демоқчиман.” (Римликларга 1:12)

Агар бошқалар биз билан бирга юрса ва бизга далда берса, биз имонимизда мустаҳкамроқ бўламиз. Муқаддас Калом ўзаро маъсул бўлиш, ўзаро далда бериш, ўзаро хизмат қилиш ва ўзаро мақташ ҳақида гапиради. Янги Аҳдда бизга “бир-биримиз” ҳақимизда элликдан ортиқ амрлар берилган. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.” (Римликларга 12:10)

Сиз Масиҳ Танасининг ҳар бир аъзоси учун маъсулиятли эмассиз, аммо уларга маъсулиятлисиз. Худо сиздан уларга қўлингиздан келганча ёрдам беришингизни кутади.

Ҳақиқий биродарчиликда кишилар раҳмдирлликни ҳис қиладилар. Раҳмдиллик маслаҳат бериш ёки тезда ёрдам бериш дегани эмас; раҳмдиллик ичкарига кириш ва бошқаларнинг оғриғига шерик бўлиш демакдир. Раҳмдиллик шундай дейди, “Мен сен бошингдан кечираётган нарсаларни тушунаман ва сенинг ҳис туйғунг ғалати ҳам эмас тентаклик ҳам эмас”. Ҳозирда кўпчилик буни “ачиниш” деб атайди, лекин каломий сўз “раҳмдилликдир”. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо сизларни азизларим деб танлаган, сизлар муқаддассизлар. Шунга кўра раҳм-шафқат, кўнгилчанлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақинглар.” (Колосаликларга 3:12)

Биродарчиликнинг бир қанча босқичлари бор ва ҳар бири турли вақтларда муносибдир. Биродарчиликнинг энг оддий даражаси бир-бири билан бўлишиш ва Худо Каломини биргаликда ўрганишдир. Чуқурроқ даража эса, саёҳатларда ва меҳрибончилик лойиҳаларида хизмат қилишдир. Энг олий ва чуқур даража эса, бир-биримизнинг дардларимизга шерик бўлиб ва бир-биримизнинг юкларимизни кўтариб, азоб чекиш биродарчилигидир. Ушбу даражани энг яхши тушунадиган Масиҳийлар қувғинга учраётган, хўрланаётган ва ҳаттоки имонлари учун ўлаётган кишилардир.

Муқаддас Калом шундай амр беради: “Бир-бирингизнинг оғриқларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар.” (Галатияликларга 6:2) Биз бир-биримизга оғир инқироз, қайғу ва шубҳа вақтларида жуда керакмиз. Имонимизни иккилантирадигани вазиятлар келганида, шунда энг яқин дўстларимизга муҳтож бўламиз. Биз Худога имонимиз учун ва бизларни етаклашлари учун кичик гуруҳдаги дўстларга муҳтожмиз. Кичик гуруҳларда ҳаттоки Худо узоқда туюлганда ҳам, Масиҳнинг Танаси ҳақиқий ва очиқ бўлади. Бу Аюб пайғамбар азоб чекаётганда жуда муҳтож бўлган нарса эди. У шундай деб бақирди, “Умидсизликка тушган киши, ҳаттоки Худодан қўрқув бўлмаган дўстидан ҳам ёрдам кутади.” (Аюб 6:14)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top