Салом азизлар. Муқаддас Каломда биз бир муҳим ҳақиқатни қайта-қайта тасвирланишини кўрамиз. Муқаддас Руҳ сиз имон билан бир қадам ташлаган вақтда Ўзининг кучини сизда намоён қилади. Йошуа ўтиб бўлмайдиган тўсиққа дуч келганида, Иордан дарёсининг суви улар бўйсинувчанлик ва имон билан тез оқаётган сувга кирганларидан сўнг пасайган. Худо сизни биринчи ҳаракат қилишингизни кутади.
Ўзингизни кучли ва ишончли ҳис қилгунгача кутиб ўтирманг. Кучсиз бўлганингизда, қўрқув ва ҳиссиётларингиздан қатъий назар тўғри ишни қилиш орқали қадам қўйинг. Бу сизнинг Муқаддас Руҳнинг ишига шериклик қилишингизни билдиради ва сизда характерни шакллантиради.
Муқаддас Калом руҳий ўсишни уруғга, бинога ва бола ўстиришга ўхшатади. Инжилда камида етти марта Масиҳга ўхшашда ўсиб бориш учун “куч-ғайрат билан” ҳаракат қилиш айтилган. Сиз фақатгина ўтириб олиб унинг содир бўлишини кутолмаймиз.
Эфесликлар 4:22-24да Павлус Масиҳга ўхшашимиз учун уч маъсулиятни тушунтириб ўтади. Биринчиси, биз олдинги ҳатти-ҳаракатлардан қутулишимиз керак.
“Эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар.” (Эфесликларга 4:22)
Иккинчиси, биз фикр юритишимизни ўзгартиришимиз керак. “Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар” (Эфесликларга 4:23) Муқаддас Калом бизга онгимизни янгилаш орқали “ўзгаришимиз”ни айтади. (Римликларга 12:2) Юнончада ўзгариш учун ишлатилган сўз mеtomorphosis бўлиб, бу ҳозирги кунда қуртнинг капалакка айланиб ўзгариши учун ишлатилади. Худди шундай, агар биз ўзимизни Худога ўзгариш учун топширсак, жудаям ажойиб манзара ҳосил бўлади: Биз ичкаридан ташқарига томон ўзгарамиз, кўпроқ чиройли бўламиз ва биз баландликка кўтарилиш учун озод бўламиз.
Учинчидан, биз янги художўй одатларни ўзимизда шакллантириб Масиҳ характерини “кийиб олиш”имиз керак. Сизнинг характерингиз бутун одатларингизнинг тўпламидир; бу сиз одатан қиладиган ҳаракатларингиздир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиғлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар.” (Эфесликларга 4:24)
Худо бизни шакллантириш учун Каломини, кишиларни ва вазиятларни ишлатади. Характерни шакллантириш учун юқорида айтилгани уч маъсулият ҳам жуда муҳимдир. Худо Каломи бизни ўсишимиз учун ҳақиқат билан таъминлайди, кишилар эса бизнинг ўсишимиз учун бизга таянч бўладилар, вазятлар эса бизни Масиҳга ўхшашни машқ қилишимиз учун теварак атроф билан таъминлайди.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.