3:23

Муаммоларимизнинг мақсади борми?

MP3

Салом азизлар. Худода ҳар бир муоммо учун мақсад бор. У вазиятларни бизларнинг ўзгаришимиз учун ишлатади. Аслида, У бизни Масиҳга ўхшаб боришимиз учун бизнинг Калом ўқишимиздан кўра кўпроқ вазиятларга таянади. Сабаб аниқдир: Сиз вазиятларни кунда 24 соат қаршилайсиз. Исо бизга дунёда муаммолар бўлишини айтиб ўтди. Ҳеч ким оғриққа чидамли эмас ёки азобдан озод эмас ва ҳеч ким ҳаётда муаммосиз яшай олмайди. Ҳаёт кетма-кет муаммолардан иборатдир. Қачонки бирини ҳал қилсангиз, бошқаси сизни кутиб туради. Ҳаммаси ҳам катта эмас, лекин ҳаммаси Худо сизни ўстириши жараёнида керак бўлади. Бутрус бизга муаммолар бўлиши табиий деб айтади, “Эй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар.”(1 Бутрус 4:12)

Худо сизни Ўзига яқинлаштириш учун муаммоларни ишлатади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Солиҳлар фарёд этгач, Худованд эшитар, Барча дардларидан уларни халос этар.” (Забур 33:18) Сизнинг энг чуқур ва яқин улуғлашингиз ҳаётингиздаги энг қоронғу кунларингизда – юрагингиз чўккан, тарк этилганликни ҳис қилаётганингизда, бирор бошқа танловингиз бўлмаганда, оғриқ жуда кучли бўлганда ва фақатгина Худога қараганингизда бўлади. Азоб вақтларида энг чинакам, қалбдан ва Худога самимий ибодат қиламиз. Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсак, юзаки ибодат қилишга кучимиз қолмайди. Жони Эрексон Тада таъкидлаб ўтганидек, “Агар ҳаётимиз гуркираётган бўлса, биз Исони билиш, Унга яқин бўлиш ва У ҳақда гапириш борасида сусткашлик қилишимиз мумкин, аммо азоб чекаётганимизда Уни ҳақиқатан таниб биламиз.”

Биз Худо ҳақида баъзи ҳақиқатларни бошқа йўл билан эмас, фақат азоб чекаётганда ўрганамиз. Худо Юсуфни қамоқхонадан, Дониёрни шерларнинг инидан, Еремиёни ўрага тушиб қолишдан, Павлусни уч марта кема фалокатидан ва уч иброний ёшларни қизиб турган ўчоқдан сақлаши мумкин эди, аммо У бундай қилмади. У бу муаммоларни содир бўлишига йўл қўйди ва юқорида айтиб ўтилган ҳар бир киши бунинг оқибатида Худога янада яқинроқ бўлдилар. Муаммолар бизни Худога қарашга ва ўзимизга таянишдан кўра Унга таянишимизга ундайди. Павлус бунинг учун шоҳидлик берди: “Ҳа, ўлимга маҳкум бўлганимизни ўз вужудимизда сезардик. Бу шунинг учун бўлдики, биз ўзимизга эмас, балки фақат ўликларни тирилтирувчи Худога умид боғлайлик.” (2 Коринфликларга 1:9)

Токи сизда фақатгина Худо борлигигача Худо сизга кераклигини тушунолмайсиз. Сабабидан қатъий назар ҳеч бир муаммонгиз Худонинг рухсатисиз содир бўлмасди. Худонинг фарзандига содир бўлаётган ҳар бир нарса Отамиз томонидан филтирлангандир ва ҳатто Шайтон ва бошқалар буни ёмонлик учун ишлатмоқчи бўлганларида ҳам Худо буни яхшилик учун ишлатади. Худо бутунлай ҳамма нарсани назорат қилиб турганлиги учун ҳам, фалокатлар Унинг ҳаётимиздаги ажойиб режаси учун керакдир. Чунки ҳаётингизнинг ҳар бир куни сиз туғилмасдан илгари Худонинг календарида ёзилиб қўйилган эди ва сизда содир бўлаётган ҳар бир нарсанинг руҳий аҳамияти мавжуддир.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top