3:17

Йўналтирувчи оқим йўлини ўзгартиринг

MP3

Салом азизлар. Баъзан васвасани сиз учун кўтариб бўлмайдиган юкдек ўзингизни ҳис қилишингиз мумкин, лекин бу шайтоннинг ёлғонидир. Худо ҳеч қачон сизнинг ичингизга қўйган нарсадан оғирроқ нарсани сизга юкламайди. У сиз кўтара олмайдиган васвасага йўл қўймайди. Лекин сиз ҳам Каломда келтирилгани каби ўзингизнинг улушингизни адо этишингиз керак. Диққатингизни бошқа бир нарсага жалб қилинг.

Муқаддас Каломнинг бирор жойида “васвасага қарши туринг” деб айтилмагани сизни ҳайратга солиши мумкин. Бизга “иблисга қарши туринг” деб айтилган, аммо бу бошқа нарса, мен буни кейинроқ тушунтириб ўтаман. Унинг ўрнига, бизга диққатимизни бошқа нарсага жалб қилиш айтилган, чунки фикрга ҳеч қачон қарши туролмаймиз. Бу бизнинг диққатимизни ўша нотўғри нарсага янада кескин қаратиши ва унинг таъсирини кучайтириши мумкин. Келинг тушунтириб берай: Қачонки онгингиздаги бирор фикрни тўсмоқчи бўлсангиз, уни хотирангизда янада чуқурлаштирасиз.

Унга қарши чиқиб, уни янада мустаҳкамлайсиз. Бу васваса учун ҳам тўғри келади. Сиз ҳеч қачон васвасани ҳиссиётга қарши курашиш билан енголмайсиз. Ҳиссиётга қанчалик қарши курашсангиз, у сизни шунчалик қамраб олади ва бошқаради. Сиз ҳар бир ўйлаган вақтингизда уни кучайтирасиз. Васваса ҳар доим бирор фикрдан бошлангани учун ҳам, унинг жозибасидан қутулишнинг йўлларидан бири диққатингизни бошқа нарсага қаратишингиздир. Фикрга қарши курашманг, фақатгина диққатингизни йўналтирувчи оқим йўлини ўзгартиринг ва бошқа фикрга қизиқишга ҳаракат қилинг.

Гуноҳ учун жанг сизнинг онгизда ғалаба қозонилиши ёки енгилиши мумкин. Сизнинг диққатингизни тортган нарса сизни ўзига тортади. Шунинг учун ҳам Аюб шундай деган, “Мен ёш жувонга эҳтирос билан қарамаслик учун кўзим билан аҳд туздим.” Ва Довуд шундай ибодат қилган, “Беҳуда иш-ҳаракатларга қаратма кўзим, Ўз йўлларингда мени тирик тутгин!”(Забур 118:37) Сиз бирор марта телевизорда егуликни реклама қилаётган вақтда оч қолганингизни ҳис қилганмисиз? Ёки бирор марта бирор кишини йўталганини эшитиб томоғингизни тозалашга ҳаракат қилганмисиз? Ёки бирор кишини эснашини кўриб ўзингиз ҳам эснаганмисиз? Сиз бу ҳақда тинглаётганда ҳам эснашингиз мумкин! Бу тахминнинг кучидир. Биз табиатан диққатимизни қаратган нарсага қараб ҳаракатланамиз. Қанчалик бирор нарса ҳақида эсласангиз, шунчалик у нарсага киришиб кетасиз. Шунинг учун ҳам “Мен кўп ейишни… ёки чекишни… ёки эҳтиросга берилишни тўхтатишим керак” деб такрорлайвериш ўз-ўзини енгишдир.

Бу сизни ўзингиз ҳоҳламаган нарсага диққатингизни жалб қилиш демакдир. Бу гўёки “Мен ҳеч қачон ойим қилган ишни қилмайман” деб эълон қилишдир. Сиз ўзингизни буни такрорлашга ўргатасиз. Васваса диққатингизни ўзига қаратиб бошланади. Диққатингизни қаратган нарса ҳис-туйғунгизни уйғотади. Кейин ҳис-туйғунгиз ҳатти-ҳаракатингизни келтириб чиқаради ва сиз ҳиссиётингизга кўра ҳаракат қиласиз. Қанчалик “Мен буни қилмаслигим керак!” деб ўзингизга такрорлашингиз сизни баттар тўрга қараб тортади.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top