3:23

Васваса телефонга чақирса, гўшакни қўйинг

MP3

Салом азизлар. Васвасага эътибор бермаслик унга қарши курашишдан кўра анча яхшироқдир. Сизнинг диққатингиз бошқа нарсага қаратилса, васваса ўз кучини йўқотади. Шунинг учун қачонки васваса сизни телефонга чақирса, у билан бахслашиб турмасдан, гўшакни қўйинг. Баъзан бу жисмонан васвасали вазиятни тарк этишни билдиради. Бу бир мартадир ва ундан қочиш яхшидир. Ўрнингиздан туринг ва телевизорни ўчиринг. Ғийбат қилаётган гуруҳдан узоқлашинг. Кинонинг ўртасида театрни тарк этинг. Чақилмасдан аввал арилардан узоқлашинг. Диққатингизни бошқа нарсага қаратиш учун қўлингиздан келган ҳар қандай ишни қилаверинг.

Руҳий маънода сизнинг онгингиз энг ҳимоясиз органдир. Васвасани камайтириш учун уни Худо Каломи ва бошқа эзгу фикрлар билан тўлдиринг. Сиз ёмон фикрларни яхши фикрларни ўйлаш орқали енгишингиз мумкин. Бу ўрин алмаштириш тамойилидир.

Сиз ёвузликни эзгулик билан енгасиз. Агар онгингиз бирор нарса билан машғул бўлса, Шайтон диққатингизни ўзига қаратолмайди. Шунинг учун Муқаддас Калом бизга онгимизни бирор нарсага қаратишимизни айтади: “Шундай экан, эй, самовий даъватдан баҳраманд бўлган муқаддас биродарларим, имонимизнинг Элчиси – Олий руҳониймиз Исога қаранглар!” (Ибронийларга 3:1) “Мен тарғиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини эсда тут.” (2 Тимўтийга 2:8) “Хуллас, эй биродарлар, нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўғри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар.” (Филиппиликларга 4:8)

Агар сиз ҳақиқатан ҳам васвасани енгмоқчи бўлсангиз сиз онгингизни бошқариб муҳитни қабул қилишингизни ўзгартиришингиз керак. Шу вақтгача яшаган энг доно киши шундай деган, “Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир.” (Сулаймон Ҳикматлари 4:23) Тартибсиз равишда ахлатни онгингизга кириб келишидан сақланинг. Танловчи бўлинг. Нима ҳақида фикрлашингизни эҳтиёткорлик билан танланг. Павлуснинг намунасини ўзлаштиринг: “Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юборамиз. Ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қиламиз.” (2 Коринфликларга 10:5) Бу бутун ҳаёт давомида бажарилади, аммо Муқаддас Руҳ кучи ёрдамида сиз фикрлашингиз дастурини ўзгартиришингиз мумкин.

Ҳаракатларингизни бирор художўй дўстингиз ёки гуруҳга ошкор қилинг. Сиз буни бутун дунёга овоза қилишингиз шарт эмас, балки ўзингизнинг ҳақиқий курашаётган нарсангизни бир киши билан бўлишишингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Сиз ёлғиз бўлганингиздан кўра дўстингиз бўлгани яхши. Агар йиқилсангиз дўстингиз туришингизга ёрдам бериши мумкин. Аммо агар сиз олдингизда дўстингиз бўлмай туриб йиқилсангиз, сиз ҳақиқатан ҳам кулфатдасиз.” (Воиз 4:9-10)

Очиқча айтганда: Агар сиз ёмон одат, боғланиб қолиш ёки васвасага қарши жангда мағлубиятга учраётган бўлсангиз ва яхши ният билан қилинган ҳаракат оқибатида мағлубият айбига тушиб қолаётган бўлсангиз, сиз ўзингизча яхши тарафга ўзгаролмайсиз! Сиз бошқа кишиларнинг ёрдамига муҳтож бўласиз. Баъзи васвасаларни сиз учун ибодат қилаётган кишининг ибодати, далда бериши ва сизга маъсул кишининг ёрдами орқали енгиш мумкин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top