3:23

Руҳий ғалаба 255

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Марҳамат, тингланг, эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, келинг бугунги эшиттиришимизни Каломдаги бир оят билан бошласак. 2 Тимўтийга мактубининг 2 боби 9 ва 10 оятлари: “Ана бу Хушхабар учун мен худди жиноятчи каби занжирларга боғланиб, азоб чекяпман. Аммо Худонинг каломи занжирбанд эмас! Шу сабабдан ҳамда Худо танлаган кишилар сабабли мен ҳамма нарсага сабр-тоқат билан чидаяпман, токи уларнинг ўзи ҳам Исо Масиҳ берган нажотдан фойдаланиб, абадий улуғворликка эришсинлар”.

Азиз биродарлар, ҳаворий Павлусга уша пайтда худди оғир бир жиноятчидек қарашган ва шунга яраша у билан муносабат қилишган. Ҳаворий Павлуснинг ҳар бир ёзган мактубини ўқир эканмиз, унинг айтган ҳар бир гапидан инсонларга бўлган севгисини сезишимиз мумкин. Ҳаворий Павлус қамоқда ўтирган чоғида ҳам ўзининг душманларига севги билан муносабатда бўлган. Уларнинг ҳам нажотга эга бўлишини жуда орзу қилган. У қамоқда бўла туриб, ўзининг биродарларини доимо турли мактублари орқали далда бериб, қўллаб-қувватлаб турганини кўришимиз мумкин.

Азиз биродарлар, ҳозир бир ажойиб ва нозик масалани айтиб ўтмоқчи эдим. Биз бугунги кун масиҳийлари Павлусдек ўз душманларимизни сева оламизми? Айтайлик, Раббимиз Исо Масиҳ учун азоб чекиб кимдандир калтак есак ёки катта миқдорда жарима тўласак, ана шу бизга нисбатан бўлган муносабатга қандай жавоб қайтарган бўлар эдик? Албатта шундай инсонларга яхши муносабат қилиш, менимча, осон эмас. Лекин Худованд бизни душманларимизни ҳам севишга чақиради. Ўйлайманки, ҳаворий Павлс қамоқда бўлган пайтида унда ҳавас қиладиган даражада шароит бўлмаган. У билан биргаликда қамоқда ўтирган одамлар ҳар хил жиноятлари учун ўзларининг ҳукмларини ижросини кутиб ётишар эди.

Ҳаворий Павлус ҳеч нарсадан нолимай, Худованднинг яхши кунлари келишини ишонч билан кутиб ётган.Ўйлайманки, ҳаворий Павлусдек одам қамоқхонада ҳам жим ўтира олмаса керак. Албатта у Худованднинг Хушхабарини ёнидагиларга ҳам етқазишга ҳаракат қилган. Азиз радио тингловчи биродарлар, доимо ҳаворий Павлусдек Худовандга содиқ бўлишга, шу билан бирга Раббимиз Исо Масиҳ учун, вақти келганда, турли азоб-уқубатларга чидамли бўлишга ҳаракат қилинг. Исо Масиҳ билан яшаш осон эмас. Лекин самода Худованднинг ҳузурида У билан бирга абадий ҳаёт кечириш барчамизга хурсандчилик бағишлайди. Лекин самога боргунга қадар Худога ишониб яшаш керак, Худованд эса барчамизга сабр-тоқат ва куч бера олади.

Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сиз азиз биродарларимизга айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top