2:45

Xудонинг овозини таниб олиш

MP3

“Менинг қўйларим овозимга қулоқ солади. Мен уларни танийман, улар эса Менга эргашиб юришади.” (Юханно 10:27) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.

Мўъжизалар илохий табиатнинг бир бўлагидир. Бу энди сенинг иккинчи ривожланиши керак бўлган табиатинг эмас, бу аллақачон сенда бор бўлган табиатдир. Мўъжизалар аъзойи-баданинг учун хаво кабидир.

Тананг учун хаво қанчалик зарур бўлса энди ғайритабиийлик хам Xудо билан сурадиган умринг учун шунчалик зарурдир. Худонинг инояти туфайли сен Масихнинг ўлими тирилиши ва юксалишига шериксан. Ғайритабиийликда хам бизлар Xyдо истагандек яшашимиз мумкин.

Дунёда жуда кўп овозлар бор. Xудо ханузгача гапирадими? Унинг овозини қандай таний оламиз? У қандай гапиради? Худо жуда хам хайбатли , шу сабабдан У жуда кўп йўллар орқали бизга гапиради. Биз бу мавзу хақида чуқур ёндашамиз, ўшанда Унинг овозини билишда мохир бўласан ва таниб оласан. Исо бу хақида » Менинг қўйларим овозимни биладилар» –деган эди.

Сенинг Xудо билан муносабатинг борми? Менинг учта фарзандим ва жуда кўп рухий фарзандларим бор.Мен гапирганимда улар менинг кимлигимни билади, чунки менинг хузурим овозимдадир. Имонли бўлиб Раббийга эргашганингда Унинг овозини биласан. Худо бугун хам гапирадими? Ха, гапиради.

Унинг овозини қандай таниймиз? Муқаддас Китоб Xудонинг овозидир. Худо Ўзининг Каломига қарши гапирмайди. У хеч қачон Ўзига қарши бўлмайди. Айтилган хар бир сўзнинг мазмуни маъноси бор ва бугун хам шундайдир. Худонинг Каломига, Maсихнинг илохийлигига ва тугалланган ишга мос келмайгидан хар бир овоз сохта овоздир.

Матто Хушхабарининг 4-бобида ёзилганки: “Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди.” Ёзилган Xудонинг Сўзи орқали эшитган хар бир овозингни текшира оласан.

У қандай гапиради? Худонинг баъзи гапириш услублари бизларга очиқ-ойдин бўлса баъзилари унчалик маълум эмас. Худонинг овози У билан бўлган мулоқатингга боғлиқ бўладиган пайтлар хам бўлади. Мисол учун Xудо сенга баланд овозда, Мусога гапиргандек гапириши хам мумкин лекин бу қоида ёки шарти эмас.

Баланд овозда гапиришига сабаб инсон рухий ўлик бўлганидир. Баъзан Xудо инсоннинг қулоқларини очиш учун баланд овозда гапиради. У кўп йўллар, услублар орқали бизларга гапириши мумкин. Унда ўсиб улғаяр экансан, У сенга қайси yслуб ёки йўллар орқали гапиришини хам ўрганиб борасан.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top