“Мунажжимлар кетганларидан кейин, Эгамизнинг бир фариштаси Юсуфга тушида зоҳир бўлиб деди: “Тур! Чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга қоч. Чунки Ҳирод чақалоқни топиб, ўлдирмоқчи. Мен сенга айтмагунимча, Мисрда қол.”” (Maтто 2 :13) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.
Худо тушларимиз орқали гапириши хам мумкин. Энди, тушларга эътиборимизни қаратайлик. Тушлар ақл–идрок бошчилиги остида бўлмаган бир ўй–хаёллар тизимидир.
Хамма хам туш кўравермайди. Агар тез тез туш кўриб турсанг, унда Xудо сенга мана шу йўл орқали гапираётган бўлади. Туш кўриш учун уйқу керак бўлади ва ухлаётганингда Xудо билан бахслаша олмайсан. Сен дам олган холда кўрсатилажак нарсаларни кўрасан. Хамма тушлар хам Xудодан эмас. Хамма тушлар xaм Xудоники эмас. Сиқилиб ёки ташвишланиб юрган кишилар қўрқув остига тушиб қолгани учун ёмон хаёлларга боришади. Худо бундай тушларни бермайди. Xудо тушларни огохлантириш, йўл-йўриқ кўрсатиш ва бошқариш учун беради.
Хозирга ва келажакка тааллуқли бўлган тушлар бўлади. Худо баъзи нарсаларни сенга ибодат қилиб олдини олишинг учун тушлар беради. Тушда кўрсатилган нарсаларни ибодат орқали бузиб ташлашимиз ва олдини олишимиз мумкин. Кўпчилик кўрган тушлари билан нима қилишни билмай юради. Сўраладиган савол кўрган тушларинг амалга ошиб бўлдими ёки энди бўладими? Худо ибодат қилишинг учун сенга бу нарсаларни кўришингга йўл қўйди. Биз қандай ибодат қилишни билишимиз учун, Худо хозирги пайтда тушларни кўпайтириб юборди. Муқаддас Калом даврида Xудо туш орқали инсонлар хаётини сақлаб қолган. Мисол учун Исонинг хаёти хам туш орқали огохлантирилган эди. Тушлар тақдирга таъсирини ўтказади. Яна бир томони туш кўриш учун имонли бўлиш шарт эмас. Эски Ахдда Фиръавн туш кўрган, лекин унинг таъбирини била олмаган эди.
Ўтган кечаси мен туш кўрдим, — деб гап бошлади фиръавн Юсуфга. — Лекин ҳеч ким тушимни таъбир қилиб бера олмади. Эшитишимча, сен тушларни таъбирлай олар экансан. Шу сабабдан сени чақиртирган эдим. (Ибтидо 41:15)
Имонли билан имонсиз орасидаги асосий фарқ мана шу. Муқаддас Рух тушларнинг таъбирини беради. Фиръавн туш кўрган бўлсада уни таъбирлаш учун Юсуф керак бўлди. Тушни кўрсатган Xудо таъбирини хам беришидан огох бўлгин. Бошқа халқларда қуруқчилик бўлганида Миср туш орқали фаровонликда яшади. Бу туш воқеа содир бўлмасидан олдин берилган эди. Бу туш огохлантириш ва йўл-йўриқ кўрсатиш учун берилган эди. Худонинг туш орқали гапирган овозига бепарволик қилма. Шундай вақтлар бўладики, тушларнинг таъбири бирданига берилмайди, гохида тушлар амалга ошиши учун анча кутишга тўғри келади. Тушларни таъбирлай олишинг учун ибодат қил, агар ундан кейин хам тушунмасанг рухий маслахатчингдан ёки рахбарингдан сўра.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.