Салом азизлар. Худо коинотдаги ҳар бир жонзодга маълум бир иқтидор берган. Баъзи ҳайвонлар югуради, баъзилари сакрайди, баъзилари чўмилади, баъзилари қазишади ва баъзилари учадилар. Бу инсонлар учун ҳам тўғри келади. Ҳар биримиз маълум вазифани бажариш учун ягона тарзда шакллантирилганмиз. Архитекторлар бирор бинони қуришдан илгари улар бу бино нима учун хизмат қилишини сўрайдилар, “Бунинг мақсади нима? Бу қандай ишлатилади?” Исталган вазифа бинонинг шаклини белгилаб беради. Худо сизни шакллантирмасдан илгари У сизни ерда қандай вазифани бажаришингизни белгилади. У сизни у учун қандай хизмат қилишингизни аниқлаб, сизни ўша вазифалар учун шакллантирди. Сиз шундай бўлишингизнинг сабаби сиз махсус хизмат учун яратилгансиз.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди.” (Эфесликларга 2:10) Инглиз тилидаги “шеър” сўзи Юнон тилидан “ҳунар” сўзидан келиб чиққан. Сиз қаторма-қатор яратилмагансиз, балки тўлиқлигингизча яратилгансиз. Сиз махсус шакллантирилган, ягона ва юксак санъат асарисиз.
Худо сизни ва хизматингизни ягона қилиб шакллантирди. У айнан керак бўладиган ДНКангизни тузиб чиқди. Довуд Худони ушбу мукаммаллиги учун улуғлаб шундай деди: “Бутун ичларимни Сен бунёд этдинг, Онам қорнида мени ташкил этдинг.” (Забур 138:13) Худди Ител Уотерс айтганидек, “Худо кераксиз нарсани яратмади.”
Худо нафақат сизни туғилишингиздан илгари шакллантирди, балки умрингизнинг ҳар бир кунини Унинг шакллантириш жараёнига ёрдамчи қилиб режалади “Ҳамон пушт шаклида эканман, Кўзларинг кўрарди мени. Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, Ҳаммасини китобингга ёзган эдинг.” (Забур 138:16) Бу дегани ҳаётингизда содир бўладиган ҳар қандай воқеа ҳам аҳамиятлидир. Худо буни сизнинг бошқаларга хизматингиз учун ва Унга хизмат қилишингиз учун яратди. Худо ҳеч қачон бирор нарсани исроф қилмайди. Агар Унинг улуғворлиги учун ишлатилмаганингизда Худо сизга қобилият, қизиқишлар, маҳорат, инъомлар, шахсият ва тажрибани бермас эди. Буларни билиб олишингиз ва тушунишингиз учун сиз Худонинг ҳаётингиздаги иродасини топишингиз мумкин.
Муқаддас Калом сизни ажойиб тарзда мураккаб эканлигингизни айтади. Сиз бир қанча ва турли хилдаги омилларнинг қўшилмасисиз. Худо ҳар бир имонлига хизматда ишлатиш учун руҳий инъомлар беради. Булар Худо томонидан кучлантирилган бўлиб, Унга хизмат қилиш учун фақат имонлиларга берилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Инсон ўзининг туғма ҳис-туйғулари билан Худо Руҳи ўргатган нарсаларни қабул қила олмайди. У буларни тушунмагани учун тентаклик ҳисоблайди. Зеро илоҳий ҳақиқатни Илоҳий Руҳ ёрдамида муҳокама қилиш мумкин.” (1 Коринфликларга 2:14)
Сиз ўзингизнинг руҳий инъомларингизга лойиқ эмассиз ва шунинг учун ҳам улар инъомлар деб номланган. Улар Худонинг сизга берган иноятининг ифодасидир. “Биз ҳар биримиз Масиҳ иноят этганига кўра бирон инъом олдик.” (Эфесликларга 4:7) Сиз қайси инъом кераклигини танлай олмайсиз; Худо буни аниқлайди. Павлус шундай тушунтиради, “Буларнинг ҳаммаси эса ўша битта Руҳ таъсирида содир бўлади, Руҳ Ўзи ҳоҳлагани бўйича, бу қобилиятларни ҳар кимга алоҳида тақсимлайди.” (1 Кор. 12:11) Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.