3:14

Энг юксак нарсалар моддий нарсалар эмас

MP3

Салом азизлар. Сиз улғаяётганингизда оиладигалирингиздан фарқли равишда сизда баъзи мавзуларга нисбатан қизиқиш жуда катта бўлган. Ушбу қизиқишлар қаердан келган? Улар Худодан келганлиги аниқ. Худо сизга ушбу қизиқишларни беришни мақсад қилди. Сизнинг ҳиссиётли юрак уришингиз сизнинг хизматдаги шаклингизни аниқлаб беради. Қизиқишларингизга бепарво қараманг. Уларни қандай қилиб Худонинг улуғворлиги учун ишлатиш ҳақида ўйланг. Бу нарсаларни яхши кўришингизни сабаби бор. Муқаддас Калом “Раббимизга бутун қалбингиз билан хизмат қилинг” деб такрор-такрор айтади. Худо сиздан Унга вазифа юзасидан эмас, чин кўнгилдан хизмат қилишингизни истайди. Кишилар яхши кўрмаган вазифаларида юқорига кўтарилолмайдилар. Худо сиздан табиий қизиқишларингизни Унга ва бошқаларга хизмат қилиш учун ишлатишингизни ҳоҳлайди.

Ички ундовларни тинглаш Худо сиздан ҳоҳлайдиган хизматни топишга ишора қилади.

Чин юракдан Худога хизмат қилаётганингизни қаердан биласиз? Биринчи нишона завқ-шавқ билан хизмат қилиш. Агар сиз ўзингиз яхши кўрган ишни қилсангиз, бирор киши сизни унга ундаши ёки сизни текшириб туриши керак эмас. Сиз буни бутун завқ билан қиласиз. Сиз мукофот, олқиш ёки тўловга муҳтож эмассиз, чунки сиз шундай хизмат қилишни яхши кўрасиз. Тескариси ҳам тўғридир: Агар сиз бирор ишни қилишга кўнглингиз бўлмаса, сиз тезда умидсизланишингиз мумкин.

Худога чин қалбдан хизмат қилишнинг иккинчи хусусияти самарадорликдир. Агар сиз Худо сизни севиб бажариш учун яратган ишини қилаётганингизда, сиз бунда муваффақият қозонасиз. Муҳаббат мукаммалликка етаклайди. Агар сиз вазифа ҳақида қайғурмасангиз, сиз бунда муваффақият қозонолмайсиз. Аксинча, бирор соҳада улкан муваффақиятларга эришган кишилар ишни вазифа ёки манфаат юзасидан эмас, балки чин қалбдан севиб бажарувчилардир.

Биз кишиларнинг шундай деганларини эшитганмиз, “Мен ёқтирмаган ишимни пул учун қилган эдим ва бир кун ундан воз кечиб ўзим ёқтирган машғулотим билан шуғулланишни бошладим.” Бу катта хатодир. Сиз вақтингизни ёқтирмаган ишингизга бекорга сарфлаяпсиз. Ёдингизда бўлсин, ҳаётдаги энг юксак нарсалар моддий нарсалар эмас. Маъно пулдан кўра катта аҳамиятга эгадир. Дунёдаги энг бой киши шундай деган, “Кўп бойликка эга бўлиб ваҳима билан яшагандан кўра, Эгамиздан қўрқиб озгина бойлик билан яшаш яхшироқ”(Сулаймон Ҳикматлари 15:16) “Яхши ҳаёт”га эришишни мақсад қилиб ҳаракат қилманг. Чунки “яхши ҳаёт” ўз-ўзида яхши эмас. Умумий олганда бу сизни қондиролмайди. Сиз яшай олишингиз учун кўп нарсага эга бўлишингиз мумкин, аммо нима учун яшашингиз учун ҳеч нарсага эга бўлмаслигингиз мумкин. “Яхшироқ ҳаёт”ни мақсад қилиш ўрнига ўзингиз севадиган машғулот орқали Худога хизмат қилиш ҳақида ўйланг. Нимани севишингизни — Худо сизга нимани бажариш учун қалб берганини аниқланг ва кейин буни Худо улуғворлиги учун бажаринг.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top