3:29

Ҳар бир қобилиятимиз

MP3

Салом азизлар. Ҳар бир қобилият Худога хизмат қилиш учун ишлатилиши мумкин. Павлус шундай деган эди, “Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар.” (1 Коринфликларга 10:31) Муқаддас Калом Худо Ўз улуғворлиги учун ишлатган бир қанча қобилиятларга тўладир. Буларнинг баъзилари қуйида келтирилган: артистлик, архитекторлик, бошқариш, пишириш, кема созлаш, ширинлик тайёрлаш, баҳслашиш, дезайнерлик, суртиш, нақш бериш, ўймакорлик, фермерлик, балиқ тутиш, боғбонлик, йўл бошчилик, уй қуриш, мусиқа яратиш, қурол яратиш, нина билан ишлаш, чизиш, ўстириш, фалсафа юритиш, кашф қилиш, дурадгорлик, кема ҳайдовчилиги, сотиш, аскар бўлиш, тикувчилик, ўқитиш, адабиёт ёзиш ва шоирлик қобилятлари. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир.”(1 Коринфликларга 12:6)

Худо сизда ўз қобилиятларингизни жамоатда ишлатиб янада порлашингиз ва ўзгариш қилишингиз учун мақсад бор. Ушбу ўринни топиш ўзингизга боғлиқ.

Худо баъзи кишиларга кўп пул ишлаб топиш иқтидорини беради. Мусо Исроилликларга қарата шундай деган эди, “Раббингиз Худовандни эсланглар, чунки У сизнинг бойишингиз учун қобилият беради.” (Қонунлар 8:18) Бундай қобилиятли кишилар бизнес барпо қилиш, сотиш ишлари билан шуғулланиш ва фойда олишда қобилиятлидирлар. Агар сизда шундай бизнес қилиш иқтидори бўлса, уни Худо учун ишлатинг. Қандай қилиб? Биринчидан, билингки бу қобилиятингиз Худодан келган.

Иккинчидан, бизнесингизни бошқаларнинг ҳам эҳтиёжини қондириш учун ишлатинг ва имонинингизни бўлишинг. Учинчидан, олган даромадингизни Худо учун 10 фоизини тўлаб боринг. Охири, мақсадингизни Бойлик қурувчи эмас, балки Шоҳлик қурувчи қилиб белгиланг. Мен нимани бажара олсам, Худо мендан шуни бажаришни ҳоҳлайди. Сиз қобилиятларингизни ишлата олиши мумкин бўлган ягона кишисиз. Бошқа ҳеч ким сизнинг ролингизни ўйнай олмайди, чунки уларда Худо сизни ягона қилиб яратган хусусиятлар йўқ. Муқаддас Калом Худо сизни “Унинг иродасини бажо келтириш учун керакли нарсалар билан таъминлаши”ни айтиб ўтган. Ҳаётингиз учун Худонинг иродасини аниқлашингиз учун жиддий равишда нимани яхши бажара оласиз ва нимани бажара олмайсиз, буларни аниқлаб олинг.

Агар Худо сизга тонда куйлаш қобилиятини ато қилмаган бўлса, У сиздан ҳеч қачон опера қўшиқчиси бўлишни кутмайди. Худо ҳеч қачон сиздан қобилиятингиз бўлмаган нарсани сўрамайди. Аксинча, сизнинг қобилиятингиз бўлган нарсалар Худо сиздан бажаришингизни ҳоҳлайдиган нарсалардир. Улар сиз Худонинг иродасини билишингиз учун кўрсатмалардир. Агар сиз дизайн, чизиш ва ташкиллаштиришда қобилиятли бўлсангиз, Худонинг сизнинг ҳаётингиздаги мақсади шубҳасиз шу маҳоратларни ўз ичига олади. Худо қобилиятларни бекорга кетишини истамайди; У бизнинг қобилиятларимиз ва чақирилишимизни бир-бирига мослайди.

Сизнинг қобилиятларингиз фақатгина уларни яшаш учун ишлатишингиз учун берилмаган; Худо сизга уларни хизмат учун ҳам берди. Бутрус шундай деган, “Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар. Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар.”(1 Бутрус 4:10) Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top