3:03

Синаб кўрмагунча нимада яхши эканлигингизни билолмайсиз

MP3

Салом азизлар. Инъомларингиз ва қобилиятларни аниқлаб олишнинг энг яхши йўли бир қанча хизмат жойларида ҳаракат қилиб кўришингиздир. Мен ёшлигимда юзлаб инъом ва қобилият имтиҳонларини олганман, лекин ўқитиш инъомим борлигини уни амалда бажарганимдан кейингина тушунганман. Мен ўқитиш учун имкониятларни қабул қилганимдан кейингина натижани кўриб, бошқалардан бунинг тасдиғини эшитганман ва кейинчалик “Худо менга шу инъомни берган”лигини тушунганман.

Кўпгина китоблар топиш йўлини тескари жараён билан бажаради. Улар, “Аввал руҳий инъомингни аниқлаб олгин, кейин қаерда хизмат қилишингни биласан” дейди. Аслида тескариси тўғридир. Хизмат қилишни бошланг, бир қанча хизмат жойларида ҳаракат қилиб кўринг ва шундагина нима инъом берилганлигини биласиз. Хизмат қилишни бошламас экансиз, нимада яхши эканлигингизни билолмайсиз.

Сизда ўзингиз билмаган бир қанча қобилиятлар ва инъомлар бор, чунки сиз уларни олдин ишлатиб кўрмагансиз. Шунинг учун мен сизга илгари бажармаган баъзи ишларни бажаришингизни маслаҳат бераман. Қайси ёшда бўлсангиз ҳам мен сиздан тажриба қилиб кўришни маслаҳат бераман. Мен қобилиятларини етмиш ва саксон ёшларида аниқлаган кишилар билан учрашганман. Мен бир аёлни танийманки, у 90 ёшида 10 кмлик пойгани ютган ва саксон саккиз ёшигача югуриш бўйича қобилияти борлигини билмаган.

Инъомингизни бирор жойда кўнгилли ишлашдан олдин кашф қилишга ҳаракат қилманг. Хизмат қилишни бошланг. Сиз инъомларингизни хизмат қилиш орқали топасиз. Ўқитишни ёки бошқаришни ёки ташкиллаштиришни ёки бирор мусиқа асбобини чалишни ёки ёшлар билан ишлашни синаб кўринг. Сиз ҳеч қачон токи синаб кўрмагунча нимада яхши эканлигингизни билолмайсиз. Агар бу иш бермаса, буни муваффақиятсизлик эмас, балки тажриба деб номлашингиз мумкин. Сиз бора-бора нимада яхши эканлигингизни ўрганасиз.

Қалбингизни ва шахсиятингизни ўйлаб кўринг. Павлус шундай маслаҳат берган, “Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади.”(Галатияликларга 6:4) Яна бир бор айтаман, сизни яқиндан танийдиган кишилардан фикрларини сўраш жуда фойдалидир. Ўзингиздан саволлар сўранг: Мен нимани қилишни жуда яхши кўраман? Қачон мен тўлиқ ҳаёт эканлигимни ҳис қиламан? Агар мен бирор вақтни йўқотиб қўйсам нима қиламан?

Мен команда биланми ёки ўзим хизмат қилишни яхши кўраманми? Мен интровертми ёки экстровертми? Мен кўп ўйловчими ёки кўп ҳис қилувчими? Мен нимани кўпроқ ёқтираман – рақобатлашишними ёки биргаликда ишлашними? Ҳаётингизни қайта кўриб чиқинг ва у сизни қандай шакллантиргани ҳақида ўйланг. Мусо Исроилликларга шундай деган эди, “Худо билан бирга юрганингиздан нималарни ўрганган бўлсангиз, уларни бугун ёдга олинг.”(Қонунлар 11:2)

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top