3:12

Хизматда самарали бўлишимиз

MP3

Салом азизлар. Худо сизга берган шаклини мамнуният билан ишлатишингизни ҳоҳлайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади.” (Галатияликларга 6:4) Шайтон сиздан хизмат қилишга бўлган завқни ўғирлашда икки хил усулни қўллаши мумкин: ўзингизнинг хизматингизни бошқаларники билан таққослаш ва хизматингизни бошқаларнинг сиздан кутаётганларига мослаштиришингиз. Иккала йўл ҳам фалокатли йўл бўлиб, Худо сиздан ҳоҳлаган хизматни бажо келтиришингизга тўсқинлик қилади. Агар хизматингиздан завқ ололмаётган бўлсангиз, бу иккала васвасадан бирига учрамаётганингизни текшириб кўринг.

Муқаддас Калом бизга ўзимизни ҳеч ким билан таққосламаслигимизни айтади “Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади.” (Галатияликларга 6:4) Сиз шаклингизни, хизматингизни ёки хизматингиз натижасини бошқаларники билан таққосламаслигингизнинг икки сабаби бор. Биринчиси, сиз доимо сиздан кўра яхшироқ хизмат қилаётган кишини топасиз ва бундан умидсизланасиз. Ёки сиз доимо ўзингиздан ёмонроқ хизмат қилаётган киши топасиз ва шунда мағрурликка бериласиз. Иккала муносабат ҳам сизни хизматдан олади ва шодлигингизни ўғирлайди.

Павлус ўзимизни бошқалар билан таққослашимиш жиннилик деб айтган. У шундай деган, “Биз ўзларини намойиш қилаётганларнинг баъзилари билан ўзимизни баробар тутишга ёки қиёс қилишга журъат этмаймиз. Улар ақлсизларча ўзларини ўзлари билан ўлчаб, ўзларига ўзлари меъёрдирлар.” (2 Коринфликларга 10:12)

Сиз доимо сизнинг хизматингизни танқид қиладиган кишиларни топасиз ва улар сизни ўзларининг хизмат ҳақидаги тушунчаларига мослаштиришга уринадилар. Уларни эътибор қилманг. Павлус доимо унинг хизматини танқид қилувчиларга шундай муносабат қилган: Қиёслашдан сақланинг, бўрттиришга қарши туринг ва фақат Худонинг олқишини қидиринг.

Исонинг тангалар ҳақидага матали Худо бизга берганидан самарали фойдаланишга ишорадир. Хизматда самарали бўлишимиз учун биз ўзимизнинг инъомимиз ва қобилиятларимизни ривожлантиришимиз, қалбимизни оташин сақлашимиз, характер ва шахсиятимизни ўстиришимиз ва тажрибамизни кенгайтиришимиз керак. Павлус Филиппиликларга шундай деган, “Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва сезгида такомиллашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришни Худодан сўрайман.” (Филиппиликларга 1:9) ва Тимўтийга “Шу сабабдан, қўлларимни бошингга қўйишим натижасида сен Худодан олган руҳий қобилиятни алангалатиб туришингни эслатмоқчиман.” (2 Тимўтийга 1:6) Агар мушакларингизни ўстиришингиз учун машқ қилмасангиз, улар кучсизланиб сўлишни бошлайди. Худди шундай, агар сиз Худо сизга берган қобилият ва моҳирликни ишлатмасангиз сиз уларни йўқотишингиз мумкин. Исо бу ҳақиқатни кучайтириш учун тангалар ҳақидаги матални айтган. Олган тангасини ишлатишни ҳоҳламаган хизматкорга хўжайин шундай деган, “Энди, ундан ёмбини олиб ўн ёмбиси борга беринглар!” (Матто 25:28) Агар сизга берилганини ишлатмасангиз уни йўқотасиз. Бор қобилиятингизни ишга солинг ва Худо уни янада оширади. Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top