MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Оқланиш масиҳийнинг руҳий ҳаётида жуда катта рол ўйнайди. Бу ҳақида билмай туриб, имонли ўзининг Масиҳдаги шахсини англаб етолмайди. Ислоҳотлар раҳнамоси Мартин Лютернинг таъкидлашича, Ўрта асрлардаги католик жамоатларининг энг катта муаммоси оқланиш назариясига бориб тақалади. Оқланиш ҳақида нотўғри назария ортидан бепарволик юзага келди, бу назария жамоатларнинг парчаланишига ва бузилишига олиб келди. Шундай қилиб, протестант жамоатлар теологияси учун оқланиш назарияси шунчаки турли таълимотларнинг бири эмас, балки асосий назария ҳисобланади. Е. Кейземанн шундай деган: “Оқланиш назарияси Павлуснинг мактубларини шунчаки асоси эмас, балки барча масиҳийларнинг мактубларининг асоси ҳисобланади. Бу назария Масиҳ ҳақидаги таълимотнинг талқинидир”.

Narrator 2 “Оқланиш” сўзи – юридик атамадир, яъни ҳакам бирон кишига ҳукм чиқарганда унинг ҳақлигини эълон қилади. Мисол учун, қотиллик содир бўлди, гумонланувчи шахсни ушлашди, тергов жараёни бошланди. Гумондор шахснинг қотил эканлигига далиллар келтириб, прокурор уни айбдор деб топди, лекин гумонланувчининг ҳимоячиси гумонланувчининг айбдор эмаслигини исботлади. Суд қарори эълон қилинадиган кунда ҳакам гумонланувчининг бу қотилликда айбдор эмаслиги ҳақида ҳукм чиқарди. Суднинг қарор чиққан кундан бошлаб гумонланувчи айбдор эмас деб топилиб, озод қилинди. Айнан мана шу нарса оқланиш дейилади. Солиҳлик “аҳлоқий тўғри, яхши” деган маънони англатади. Ўша даврларда юнонча “дикаиосуне” сўзи “аҳлоқий ҳолат ва лаёқат, аҳлоқий меъёрларга муносиб” деган маънони билдирган.

Narrator 1 Инсоният оламида бундай солиҳлик чегараланмай иложи йўқ. Гап шундаки, бу солиҳлик мукаммал эмас, у бор-йўғи нимагадир нисбатан солиҳроқ бўлиш, холос. Бироқ, Муқаддас Каломда тилга олинган солиҳлик мукаммал солиҳликдир, яъни у муқаддас ва бегуноҳдир. Биринчи инсон Одам Ато бегуноҳ бўлган. Мана шу нарса илк солиҳлик дейилади. Бироқ гуноҳ туфайли инсон бу солиҳликни йўқотди. Бу солиҳлик фақат Худога тегишли. Шунинг учун у Худонинг солиҳлиги дейилади. Инсон илк солиҳликни йўқотди, бироқ Худонинг суратида ато қилинган виждон унга тўғри ишларни қилишга ва солиҳликка эришишга ёрдам беради. Гуноҳлар ва бу гуноҳлар учун жазодан қўрқиш, бу қўрқувдан ҳалос бўлишга интилиш кишига тўғри ҳаёт кечиришига туртки бўлиши мумкин. Буларнинг бари нажотга эришиш, яъни Худонинг улуғворлигига эришиш учун инсоннинг интилишлари ҳисобланади.

Narrator 2 Яҳудийлар бу солиҳликка қонунга амал қилиш орқали, ғайрияҳудийлар эса ўз виждонлари, аҳлоқлари ҳамда фалсафалари орқали эришишга интилишади. Лекин инсон ўз ҳатти-ҳаракатлари ва ўз кучи билан ҳеч қачон Худонинг солиҳлигига — Худонинг улуғворлигига эриша олмайди. Хуллас, Худонинг солиҳлиги бизга ташқаридан келиши лозим. Гарчи инсоннинг ички дунёси солиҳ бўлмаса ҳам, Масиҳнинг солиҳлигини гуноҳкор инсонга ўтказиш орқали Худо инсонни солиҳ деб тан олади. Бу ерда “Худонинг солиҳлиги” – хочда қурбон бўлган ва ўликдан тирилган Исо Масиҳдир. Исо орқали содир бўладиган нажот ҳодисаси инсоннинг оқланиши учун асосдир; мен бу имонни қабул қилганимда у мен учун ҳақиқатга айланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top