Салом азизлар. Топшириғингизни бажаришингиз сиз ўз ҳаётингиз учун ўз тартибингиздан воз кечиб Худонинг тартибини олишингизни билдиради. Сиз ҳаётингизга ҳар қандай нарсани аралаштира олмайсиз. Сиз Исо айтганидек шундай дейишингиз керак: “Эй Ота, … Мен айтгандек эмас, Сен айтгандек бўлсин.” (Луқа 22:42) Сиз ҳуқуқларингиз, келажагингиз, орзуларингиз ва режаларингизни Унга бағишлайсиз. Сиз ўзингиз учун “Худо мени ҳоҳлаган нарсам билан марҳаматлагин” деб ибодат қилишдан тўхтайсиз. Унинг ўрнига шундай ибодат қиласиз, “Худо мени марҳаматлаётганингни бажаришга ёрдам бергин.” Сиз Худога энг остига исмингиз ёзилган қоғозни берасиз ва Худо ушбу қоғозни сиз бажаришингиз керак бўлган иш билан тўлдириб чиқади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўлиб тирилганлар каби ўзингизни, яъни бутун аъзойи баданингизни солиҳлик қуроли қилиб Худонинг измига топширинглар.” (Римликларга 6:13) Агар сиз қанча турса ҳам, топшириғингизни бажаришга бағишлансангиз, кам кишиларга сазовор бўладиган Худонинг марҳаматига эришасиз. Худо Шоҳлиги учун хизмат қилаётган эркак ёки аёл учун Худо бажармайдиган ҳеч қандай иш йўқ. Исо шундай ваъда берганди, “Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб бериларди.”(Матто 6:33). Сизга бир одамнинг хикоясини тақдим этмоқчиман. Мархамат, тингланг…
Менинг отам эллик йил давомида кичик ва чеккадаги жамоатларда хизматчи бўлган. У оддий хушхабарчи эди, лекин у топшириққа эга бўлган киши эди. У ёқтирган ҳаракат ҳоҳловчи кишиларни йиғиб улар билан биргаликда кичик гуруҳлар учун бинолар қуриш эди. Ушбу ҳаётда, отам бутун дунё бўйлаб 150дан ортиқ жамоат қурган.
1999 йилда менинг отам рак касаллигидан вафот этди. У ҳаётининг охирги ҳафтасида касаллиги сабабли ярим ҳушёр бўлиб ётди. У кўраётган тушини баланд овозда айтарди. Унинг ётоғи олдида турар эканман, отам кўраётган тушларни айтишидан кўп нарса ўргандим. У жамоат кетидан жамоат қураётгани ҳақида сўзларди.
Бир кечқурун мен, рафиқам ва жияним отамнинг ётоғи ёнида эканлигимизда, у жуда фаоллашди ва ётоғидан туришга ҳаракат қилди. Албатта у жуда ожиз эди ва рафиқам унинг турмаслигини айтди. Аммо у туришга ҳаракат қилаверди ва рафиқам ундан сўради “Жимми нима қилмоқчисиз?” У шундай жавоб берди, “Яна бир кишини Исо учун қутқаришим керак! Яна бир кишини Исо учун қутқаришим керак! Яна бир кишини Исо учун қутқаришим керак!” У ушбу гапни такрор-такрор айтарди.
Кейинги бир соат ичида у ушбу гапни такрор-такрор айтаверди. “Яна бир кишини Исо учун қутқаришим керак!” Мен кўз ёшларим ёноғимдан оқиб, унинг ётоғи олдида турар эканман, мен Худога отамнинг имони учун миннатдорчилик билдириш учун бошимни эгдим. Шунда отам қўлини бошимга қўйди ва менга топшириқ бераётгандек, шундай деди “Яна бир кишини Исо учун қутқар! Яна бир кишини Исо учун қутқар!”
Мен буни қолган ҳаётим учун истак сифатида қабул қилдим. Мен сизни ҳам буни ҳаётингизнинг диққат марказида бўлишига таклиф қиламан, чунки ҳеч бир нарса абадият учун каттароқ ўзгартириш қилмайди. Агар сиз Худо учун ишлатилишни ҳоҳласангиз, сиз Худо қайғурадиган нарса ҳақида қайғуришингиз керак; У кўпроқ қайғурадиган нарса У яратган кишиларнинг қутқарилишидир. У йўқолган болаларини топилишини ҳоҳлайди! Ҳеч нарса Худо учун муҳимроқ эмас; Хоч буни исботлайди. Мен ибодат қиламанки, сиз “яна бир киши Масиҳ учун” деган қараш билан яшашингиз керак, чунки бир кун Худонинг олдида турганингизда сиз “Топшириқ бажарилди” дея олинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.