2:48

Фурсатни ғанимат билинглар

MP3

Салом азизлар. Биз имонсизлар учун ғамхўрлик қилишимиз керак, чунки Худо шундай қилади. Севги ҳеч қандай танлов қолдирмайди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради.” (1 Юҳанно 4:18) Ота-она ёнаётган бинога боласини қутқариш учун кириб боради, чунки уларнинг боласига бўлган севгиси қўрқувдан кучлидир. Агар сиз атрофингиздаги кишиларга Хушхабарни бўлишишга қўрқаётган бўлсангиз, Худодан қалбингизни уларни севиш учун тўлдиришини сўранг.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Баъзилар ўйлагандай, Раббимиз берган ваъдасини амалга оширишга имилламаяпти. Аксинча, У ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамма тавба қилсин, деб сабр-тоқат билан кутиб турибди.”(2 Бутрус 3:9) Агар сиз Масиҳни танимайдиган бирор кишини кўрсангиз, сиз у учун ибодат қилишингиз, унга хизмат қилишингиз ва Хушхабарни бўлишишингиз керак. Агар сизнинг жамиятингизда Худонинг оиласига тегишли бирор киши бўлса, жамоатингиз унгa эришишда давом этиши керак. Ўсишни ҳоҳламайдиган жамоат худди дунёга, “Сиз дўзахга боришингиз мумкин” деяётганга ўхшайди.

Сиз билган кишиларингиз жаннатга бориши учун нима қилишга тайёрсиз? Уларни жамоатга таклиф қилинг? Ҳикоянгизни бўлишинг? Уларга бу китобни беринг? Уларни овқатга таклиф қилинг? Улар қутқарилгунга қадар улар учун ҳар куни ибодат қилинг? Сизнинг топшириқ майдонингиз атрофингиздир. Худо бераётган имкониятларни ўтказиб юборманг. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Фурсатни ғанимат билинглар, сафингизда бўлмаганлар билан оқилона йўл тутинглар.” (Колосаликларга 4:5)

Сиз сабабли бирор киши жаннатга бораяптими? Жаннатдаги бирор киши сизга “Мен сендан миннатдорман. Мен бу ердалигимнинг сабаби сен мен билан Хушхабарни бўлишганингдир” деб айтадими? Жаннатда сиз туфайли юрган кишилар билан кўришишнинг нақадар қувончли эканлигини тасаввур қилинг. Бирор жоннинг абадий нажот топиши сиз ҳаётда эришадиган ҳар қандай ишдан кўра яхшидир. Фақатгина инсонлар абадий қоладилар.

Бу дастурларда биз Худонинг ҳаётингиз учун беш мақсадини кўриб чиқдик: У сизни Унинг оиласи аъзоси бўлиш учун, Унинг характерининг намунаси бўлиш учун, Унинг улуғворлигини катталаштирувчи бўлишингиз учун, Унинг иноятининг хизматчиси бўлишингиз учун ва Унинг Хушхабарининг бошқаларга хабарчиси бўлиш учун яратган.

Ушбу мақсадларнинг фақатгина бешинчиси ерда бажарила олади. Бошқа тўртаси қандайдир абадиятда ҳам давом этаверади. Шунинг учун ҳам Хушхабарни тарғиб қилиш шунчалик муҳимдир; сизда Ҳаёт Хабарини тарғиб қилишингиз ва топшириғингизни адо этишингиз учун қисқа вақт бор.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top