3:46

Худога бўйсунинг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳаётимиз қарорлар қабул қилиш билан ўтади. Бу қарорлар сизнинг ҳаёлингизга келган ҳамма нарсаларни қамраб олади. Масалан, саломатлигингиз, ишингиз, маблағингиз, фарзандларингиз, ҳуллас, ҳаётингизнинг ҳар бир жабҳасини қамраб олади. Бу қарорларнинг айримлари жуда муҳим аҳамият касб этади, баъзилари эса унчалик ҳам муҳим бўлмайди. Бироқ гап шундаки, ҳаётингизда ўй-ҳаёлларингизга аниқлик киритадиган омиллар сизни маълум қарорлар қилишга ундайди. Ҳўш, асосий омил нима? Баъзи одамлар рад қилинишдан қўрқиб маълум қарорлар қиладилар. Баъзилар эса, бу қарор уларга фойдали бўлиш ёки бўлмаслигига қараб қарор қиладилар. Бошқача айтганда, улар ўзларига савол беришади: бундан мен нима наф кўраман? Бу фикр менинг диққат марказимда бўлади. Шундай қилиб, одамлар турли омилларга – нима ўйлашлари, нимани ҳис қилишларига асосланиб қарор қилишади.

Narrator 2 Сизчи? Сиз қилаётган қарорлар Худога маъқул келадими? Чунки биз ҳаётимизнинг сўнгги лаҳзасига қадар қарор қилишдан тўхтамаймиз. Бироқ гап шундаки, биз тўғри қарор чиқаряпмизми ёки нотўғри қарор чиқаряпмизми? Сиз қилаётган қарорларнинг оқибати қандай? Кўриб турганингиздек, кўпчилик одамлар қарорларининг оқибатлари ҳақида ўйлашни ёқтиришмайди. Улар “бу қарор ҳозир менга бундай наф келтириши керак. Эртанги кун ҳақида ташвишланишни истамайман” дейишади. Шунинг учун қачондир пуллари тугаб қолишини билсалар ҳам беҳуда пул сарфлайверадилар. Оқибатда пуллари тугайди, бироқ “Энди истаган нарсамга эриша оламанми?” деган савол ҳамон сақланиб қолади. Қарорнинг оқибатни унутмаслик керак. Қилаётган қарорларингизнинг оқибатини ўйламаслик яхши эмас, чунки албатта уларнинг натижаси бўлади. Баъзан натижалар яхши бўлади. Бу натижалар қувонарли бўлиши ёки бизга қимматга тушиши мумкин.

Narrator 1 Баъзан эса афсусланарли бўлиши ва қийинчиликларга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммамиз ҳам ҳар куни қандайдир қарорлар қабул қиламиз. Сиз учун қарор қилишда асосий омил нима? Бугун сизлар билан Худога бўйсуниш ва ҳамма натижаларни Унга бериш ҳақида гаплашамиз. Калом шундай дейди – “… жамоатга қўшилган эркак ва аёлларнинг сони тобора ортиб борар эди.” Бу ишлардан Исроил ҳалқининг олийруҳонийлари, уларнинг Саддуқий мазҳабидаги издошлари ҳамда Фарзийлар ваҳимага тушиб қолишди, чунки Исо Масиҳнинг издошларининг сони кўпайиб бораётган эди. “Шунда саддуқий мазҳабидан бўлган олий руҳоний ва унинг барча шериклари ҳаворийларга қаҳрини сочдилар. … “Улар ҳаворийларни олиб келиб, Олий кенгаш олдида турғизиб қўйдилар. Олий руҳоний уларни сўроққа тутди: “— Биз сизларга, бу Одамнинг номи билан таълим берманглар, деб қатъий тақиқламаганмидик?!

Narrator 2 Улар шундай жавоб беришди — “Аммо Бутрус билан ҳаворийлар шундай жавоб бердилар: — Биз инсонга эмас, Худога итоат этишимиз лозим.” Бу билан у “Биз Худога итоат қиламиз ва ҳар қандай оқибатларни Унга берамиз” деди. Ҳаётингизда қарор қилаётганингизда сиз қандай омилларга таянасиз? Қарор қилиш вақтида Худони ҳам инобатга оласизми? Ёки ўз ақлингизга таяниб қарор қиласизми ва бу қарорингиз яхши натижа беради, деб ўйласизми? Худога итоат қилинг ва ҳамма оқибатларни Унга беринг. Сиз билан биз яшаётган жамиятда одамлар оқибатлар билан унчалик қизиқмайдилар. Бироқ, Исо Масиҳнинг издошлари сифатида биз ўз ҳатти-ҳаракатларимизнинг оқибатларига диққат қилишимиз керак, чунки бу ҳаракатларимиз албатта ўзининг яхши ёки ёмон таъсирини кўрсатади. Баъзи ҳатти-ҳаракатларимизнинг таъсири кучли, баъзилари кучсиз бўлиши мумкин, лекин албатта ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top