2:57

Мени қидириб топинглар

MP3

Салом азизлар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биродарлар, ўй-фикрда болалардек бўлманглар. Аксинча, ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлиб, фикрлашда эса баркамол бўлинглар.” (1 Коринфликларга 14:20) Бу дунё талабларига жавоб берадиган Масиҳий бўлиш учун биринчи қадамдир. Болалар фақат ўзлари ҳақларида ўйлайдилар, катталар эса бошқалар ҳақида ўйлайдилар. Худо шундай буюради, “Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.” (Фил. 2:4)

Албатта, бундай ўзгариш қийин, чунки биз табиатан ўзимиз ҳақимизда ўйлаймиз ва барча рекламалар бизга ўзимиз ҳақимизда ўйлашимизга далда беради. Бу намунани ўзгартиришнинг ўзгартиришнинг бирдан-бир йўли вақт ўтгани сайин Худога тобе бўлиб боришингиздир. Бахтимизга У бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўйгани йўқ. “Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Худодан чиққан Руҳни қабул қилдик.” (1 Коринфликларга 2:12) Имонсизлар билан гаплашганингизда Муқаддас Руҳдан уларнинг руҳий муҳтожликлари ҳақида ўйлашга ёрдам беришини сўрашни бошланг. Машқ қилиш орқали сиз кишиларни учратганингизда улар учун “нафас ибодатини” айтишни одат қилишингиз мумкин.

“Ота, бу инсонни сени билишига нима тўсқинлик қилаётганини тушунишимга ёрдам бергин” деб айтинг. Сизнинг мақсадингиз бошқалар руҳий саёҳатларида қаерда эканликларини аниқлаш ва уларни Масиҳга янада яқинроқ келтириш учун қўлингиздан келганини қилишингиз мумкин. Сиз буни Павлуснинг фикрлашини қабул қилиш орқали эришишингиз мумкин. У шундай деган эди, “Мен ҳам ўз манфаатимни эмас, кўпларнинг манфаатини кўзлайман, улар нажот топсин деб, турли йўл билан ҳамманинг кўнглини топмоқчиман.” Тор доирада фикрлашдан кенг доирада фикрлашга ўзгаринг. Худо кенг миқёсдаги Худодир. У доимо бутун дунё учун ғамхўрлик қилиб келган. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонга ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.” (Юҳанно 3:16)

Азалдан У ҳар бир халқдан оила аъзоларни танлашни ҳоҳлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо барча одамзодни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган. У ҳар биримизга жуда яқин бўлиб, пайпаслаб-пайпаслаб бўлса-да, Мени қидириб топинглар, деб буюрмоқда.”(Ҳаворийлар 17:26-27)

Дунёнинг кўп қисми кенг кўламда фикрлайди. Энг катта бизнес корхоналари кўп миллатлидир. Модалар, мусиқа, спорт ва овқатларни бўлишимиз орқали бизнинг ҳаётимиз борган сари бошқа миллатлар билан жипслашиб кетмоқда. Балки сиз кийган кийим ёки ейдиган овқатларингизнинг кўп қисми бошқа давлатларда ишлаб чиқарилгандир. Биз тасаввур қилганимиздан кўра кўпроқ боғланганмиз.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top