2:50

Худо билан бирга яшаш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, бошида инсонларга жаннат ваъда қилинган эди.

Лекин бунинг ўрнига гуноҳкорларни жаннатнинг занг босган эшиклари кутиб турганини кўряпмиз. Азиз дўстлар, сиз ҳам ўзингизни гуноҳкор бўлиб шундайлигингизча қолишга йўл қўйманг.

Доимо Худованд билан яшашга умид бор. Ахир гунохдан қандай навф? Азизлар, мен талабалик вақтларимда ўз яқинларимга, дўстларимга Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида гапириб берар эдим.

Ўша вақтда мен бир қиз билан унаштирилган эдим. Албатта уни севар эдим. Унга уйланиш мақсадида эдим. Атрофимдагилар эса: “Сен хали у қизни яхши билмайсанку, уни яхши билиш учун у билан бир марта бўлса ҳам ётиб кўришинг керак”, — деб ундашар эди.

Албатта, улар мени мазах қилиб устимдан кулишар эди, чунки мен уларнинг айтганларини қилмасдим, мен Худованднинг амрлари бўйича яшар эдим. Мен бузуқи ва зинокор бўлишни асло истамас эдим. Ўз-ўзидан маълумки, дўстларим доимо ҳар хил қизлар билан шахвоний алоқада бўлиб туришар эди.

Улар ўзларича шундай хаётдан мамнун эдилар.Улар мени одамови ва художўй деб билган бир вақтларида, ўзлари учун бахтли ҳаёт насиб этди, деб ўйлашар эди. Шунча қистовларга қарамай, мен Муқаддас Китоб амрларига амал қилган холда яшашда давом этар эдим.

Айни вақтда мен уйланганман ва бахтлиман, фарзандларим хам бор. Биз эр хотинлар бир-биримизни севамиз. Хонадонимизда доимо Худованд шодлиги борлигини хис этамиз. Болаларимиз эса безавол ҳаёт кечиришмоқда.

Охирги вақтларда мен талабалик вақтимдаги дўстларим ҳақида юракни эзувчи хабарларни тез-тез эшитиб турибман. Уларнинг кўпчилиги ўз оиларари билан ажралиб кетишган қолганлари эса ўз жазманлари билан яшаб келишмоқда.

Хатто айримлари ичкиликка берилиб кўчаларда саргардон бўлиб юришибди. Бир дўстим телфон орқали мен билан узоқ сухбатлашгач, мен сенинг этиқодинга хавас қиламан, деб айтди.

Азиз биродарлар, нима бўлганда хам мен бир гапни айтишим мумкин: “Бечора дўстларим.” Азизлар, мана сизга Худосиз яшашнинг оқибати. Ҳаётдан лаззатланиб яшовчи дўстлар, ҳаётингизнинг якуни нима билан тугаши ҳақида ўйлаб кўринг. Худовандга яқинлашинг, У сизни бутунлай ўзгартира олади.

Азиз дўстлар, Худованд билан юрган шунча йилларимга асло ачинмайман, аксинча ҳаётим баракага тўлди. Тинчлик ва хотиржамлик доимо менинг ҳамрохимга айланди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top