Салом азизлар. Мунтазам руҳий соғлиғингизни текшириб боринг. Худо ўз-ўзини баҳалаш одатини қадрлайди. Энг камида Муқаддас Калом бизга руҳий соғломлигимизни текшириб кўришимизни айтади. “Шунинг учун инсон ўз-ўзини имтиҳон қилсин, шундан сўнг нондан есин ва косадан ичсин”(1 Коринфликларга 11:28) Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ўз-ўзингизни текширинглар: имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар: Исо Масиҳ ичингизда эканини биляпсизларми?”(2 Коринфликларга 13:5)
Жисмонан соғломлигингизни текшириб кўришингиз учун мунтазам равишда доктор кўригидан ўтиб, унинг хулосалари – қон босимингиз, иссиғингиз, вазнингиз ва бошқаларни баҳолашингиз керак. Руҳан соғломлигингизни билишингиз учун улуғлаш, биродарчилик, характерда ўсиш, хизмат ва топшириғингиз белгиларини мунтазам равишда текшириб боришингиз керак.
Еремиё шундай маслаҳат берганди, “Келинг қандай яшаётгинимизни яхшилаб кузатайлик ва ҳаётимизни Худо учун тартиблаб чиқайлик.”(Йиғилар 3:40)
Павлус шундай деган эди, “Энди бу ишни охирига етказинглар, чин кўнгилдан, қўлингиздан келганича битиришга ҳаракат қилинглар.”(2 Коринфликлар 8:11)
Ўсишингизни бирор дафтарга қайд қилиб боринг. Худонинг мақсадини бажо келтираётганингиз жараёнини мустаҳкамлашингизнинг энг яхши йўли руҳий дафтар тутишдир. Бу кундалик воқеаларнинг дафтари эмас, балки сиз унутишни ҳоҳламайдиган дарсларнинг қайдномасидир.
Муқаддас Калом шундай ёзилган, “Демак, биз эшитганларимиздан қайтмаслик учун буларга жуда кўп диққат қилишимиз керак.”(Ибронийларга 2:1) Биз қайд қилган нарсамизни эслай оламиз. Ёзиб бориш Худо ҳаётингизда нималар қилаётганлигини аниқлашингизга ёрдам беради. Муқаддас Каломда Худонинг кишиларга руҳий дафтар тутиш кераклигини айтганлиги ҳақида бир қанча мисоллар бор, “Худованднинг йўриғи билан Мусо уларнинг саёҳати жараёнини ёзиб борди.”(Сонлар 33:2)
Сиз Мусо Исроилнинг руҳий саёҳатини қайд қилиб боришида Худога бўйсунганидан хурсанд эмасмисиз? Агар у дангаса бўлганида, биз Чиқиш китоби ўргатган ажойиб ҳаёт дарсларидан бехабар қолардик. Сизнинг руҳий саёҳатингиз Мусоникидек кенг миқёсида ўқилмаса ҳам, лекин у муҳимдир. Муқаддас Каломнинг бошқа таржимасида шундай ёзилган, “Мусо саёҳатларни ҳар бир даврини ёзиб борди.” Сизнинг ҳаётингиз саёҳатдир, саёҳат эса кундалик дафтарига лойиқдир. Мен умид қиламанки, сиз мақсадли ҳаёт сари яшашингизда руҳий саёҳатингизнинг босқичларини ёзиб борасиз.
Фақатгина ёқимли нарсаларни ёзманг. Худди Довуддек, шубҳаларингизни, қўрқувларингизни ва Худо билан тортишувларингизни ҳам ёзиб боринг. Бизнинг энг буюк ҳаётий дарсларимиз оғриқ орқали вужудга келади ва Худо бизнинг кўз ёшларимизни қайд қилиб боради. Агар муаммолар юзага келса, ёдингизда бўлсинки, Худо буларни ҳаётингизда беш мақсадни амалга ошириш учун қўллайди. Муаммолар сизни диққатингизни Худога қаратишингизга, бошқаларни биродарчиликка жалб қилишингизга, Масиҳга ўхшаш характер шакллантиришга, сизни хизмат билан таъминлашга ва сизга гувоҳлик беришга ундайди. Ҳар бир муаммо мақсадга йўналтирилгандир. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.