Салом азизлар. “Ҳаётимнинг маркази нима бўлади?” деган савол улуғлаш саволидир. Ким учун яшамоқчисиз? Ҳаётингизни нима атрофида қурмоқчисиз? Сиз ҳаётингизни мансабингиз, оилангиз, спорт ёки қизиқишингиз, пул, хурсандчилик қилиш ёки бошқа ҳаракатларга қаратишингиз мумкин. Булар яхши нарсалардир, аммо улар ҳаётингизнинг марказига тегишли эмас. Агар ҳаётингиз синишни бошласа, буларнинг бирортаси ҳам сақлаб қололмайди. Сизга мустаҳкам турадиган марказ керакдир. Шоҳ Аса Яҳудо кишиларига “ҳаётлари марказида Худо бўлишини айтди” (Йилномалар 14:4). Тўғриси, ҳаётингизни маркази сизнинг Худоингиздир. Қачонки ҳаётингизни Масиҳга бағишласангиз, У марказга кўчади, лекин сиз улуғлаш орқали Уни ўша ерда сақлашингиз керак. Павлус шундай деган, “Масиҳни имон билан дилингизга жо қилинглар. Масиҳнинг севгиси қалбингизда илдиз отиб, маҳкам ўрнашсин.”(Эфесликларга 3:17)
Худо ҳаётингизнинг марказида эканлигини қаердан биласиз? Агар Худо ҳаётингизнинг марказида бўлса, сиз Уни улуғлайсиз. Агар шундай бўлмаса, сиз ташвишланасиз. Ташвиш Худонинг четга чиқиб қолганига ишорадир. Агар сиз Уни яна марказга қўйсангиз, сизда яна тинчлик бўлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунда инсон хаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик сизнинг кўнглингиз ва фикр-хаёлингизни хотиржам қилади.”(Филиппиликларга 4:7) Ҳаётимнинг характери қандай бўлади? Бу шогирдлик саволидир. Сиз қандай киши бўлиб етишасиз? Худо сиз нима қилишингиздан кўра ким бўлиб етишишингизга кўпроқ эътибор беради. Ёдингизда бўлсин, сиз мансабингизни эмас, балки характерингизни абадиятга олиб кетасиз. Улар устида ишлаш учун характерлар рўйхатини тузиб чиқинг ва уларни ҳаётингизда ривожлантиринг.
Сиз Муқаддас Руҳ мевалари ёки Гўзалликларидан бошлашингиз мумкин.
Бутрус шундай деган, “Буларни назарда тутиб, имонингизни бут қилишга жон куйдиринглар. Шундай қилиб, имонингиз устига фазл-камолотга эга бўлинглар. Фазл-камолотингиз устига онг-билимга эга бўлинглар.”(2 Бутрус 1:5) Агар қоқилиб кетсангиз таслим бўлиб ташлаб кетманг. Масиҳга ўхшаш характерни ўзлаштириш бутун умр давом этади. Павлус Тимўтийга шундай деган, “Ўзингга ва таълимотингга эҳтиёт бўл, фаолиятингни астойидил давом эттир. Бу билан ўзингни ҳам, тингловчиларингни ҳам қутқарасан.”(1 Тимўтийга 4:16)
Ҳаётимнинг ҳиссаси нима бўлади? Бу хизмат саволидир. Масиҳнинг танасидаги хизматингиз нима бўлади? Руҳий инъомларингиз, қалбингиз, қобилиятингиз, шахсиятингиз ва тажрибаларингизни билганингиздан кейин Худонинг оиласидаги ролингиз нима бўлади? Сиз қандай ўзгартириш қиласиз? Танада мен хизмат қилишим учун шаклланган махсус бирор гуруҳ борми? Павлус хизматингизни адо этишингизнинг ажойиб афзалликларини айтиб ўтди: “Бу муқаддас бурчнинг ижро бўлиши билан нафақат Худо азизларининг камчиликлари бўлдирилади, балки кўпчилик одамлар ҳам Худога кўпдан-кўп ташаккур айтишга сабаб топади.” (2 Коринфликларга 9:12)
Сиз бошқалар учун хизмат қилиш учун шакллантирилган бўлсангиз ҳам, ҳаттоки Исо ҳам ердаги барча кишиларнинг муҳтожликларини қондирмади. Сиз шаклингизга қараб кимга энг яхши ёрдам бера олишингизни танлашингиз керак. Сиз “Мен кимга кўпроқ ёрдам бермоқчиман?” деб сўрашингиз керак. Исо шундай деган, “Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин, деб сизларни танладим.”(Юҳанно 15:16) Ҳар биримиз турли меваларни етиштирамиз.
Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.